Саҳиҳул Бухорий — 7362-ҳадис

Қуръан ва Суннатга амал · Аҳли китобдан ҳеч нарса сўраманглар

7362-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Қуръан ва Суннатга амал

حَدَّثَنِي مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ، حَدَّثَنَا عُثْمَانُ بْنُ عُمَرَ، أَخْبَرَنَا عَلِيُّ بْنُ الْمُبَارَكِ، عَنْ يَحْيَى بْنِ أَبِي كَثِيرٍ، عَنْ أَبِي سَلَمَةَ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، قَالَ كَانَ أَهْلُ الْكِتَابِ يَقْرَءُونَ التَّوْرَاةَ بِالْعِبْرَانِيَّةِ وَيُفَسِّرُونَهَا بِالْعَرَبِيَّةِ لأَهْلِ الإِسْلاَمِ فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم ‏"‏ لاَ تُصَدِّقُوا أَهْلَ الْكِتَابِ، وَلاَ تُكَذِّبُوهُمْ وَقُولُوا ‏{‏آمَنَّا بِاللَّهِ وَمَا أُنْزِلَ إِلَيْنَا وَمَا أُنْزِلَ إِلَيْكُمْ‏}‏ ‏"‏‏.‏ الآيَةَ‏.‏

Абу Ҳурайра айтди: Аҳли китоб Тавротни иброний (тилида) ўқиб, уни Ислом аҳлига араб (тилида) тафсир (талқин) қилар эдилар. Шунда Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): "Аҳли китобни тасдиқламанглар ва уларни ёлғонга ҳам чиқарманглар, балки: «Биз Аллаҳга ва бизга нозил қилинган(нарса)га ва сизларга нозил қилинган(нарса)га иймон келтирдик» — (оятни) аянглар" деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам