Менга Абу Тоҳир ва Юнус ибн Абдулаъло ривоят қилиб айтдилар: Бизга Абдуллаҳ ибн Ваҳб хабар берди, менга Амр ибн ал-Ҳорис хабар берди, у Букайр ибн Абдуллаҳ ибн ал-Ашажждан, у Яҳё ибн Абдурраҳмон ибн Ҳотибдан, у Абдурраҳмон ибн Усмон ат-Таймийдан ривоят қилади: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам ҳожининг луқатасидан (топиб олишидан) қайтардилар.
Менга Абу Тоҳир ва Юнус ибн Абдулаъло ривоят қилиб айтдилар: Бизга Абдуллаҳ ибн Ваҳб ривоят қилди, у айтди: Менга Амр ибн ал-Ҳорис хабар берди, у Бакр ибн Саводадан, у Абу Солим ал-Жайшонийдан, у Зайд ибн Холид ал-Жуҳанийдан, у Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: У: «Ким йўқолган (мол)ни эълон қилмасдан туриб ўз ҳузурида сақласа, у йўқолиб қолувчидир (адашувчидир)» дедилар.