Бизга Саъид ибн Мансур Абу Қудомадан — у Ҳорис ибн Убайд — у Абу Имрон Жавнийдан, у Абу Бакр ибн Абдуллаҳ ибн Қайсдан, у отасидан, у Набийдан (соллаллаҳу алайҳи васаллам) ривоят қилди: «Албатта мўмин учун Жаннатда битта ўйиб ишланган марвариддан бўлган чодир бордир, унинг узунлиги олтмиш мил. Мўмин учун унда аҳллар бор, мўмин уларни айланиб чиқади, аммо улар бир-бирларини кўрмайдилар».
Менга Абу Ғассон Мисмаий ривоят қилди, бизга Абу Абдуссамад ривоят қилди, бизга Абу Имрон Жавний Абу Бакр ибн Абдуллаҳ ибн Қайсдан, у отасидан ривоят қилди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) деди: «Жаннатда ўйиб ишланган марвариддан бўлган чодир бор, унинг эни олтмиш мил. Унинг ҳар бир бурчагида аҳл бордир, улар бошқаларни кўрмайдилар, мўмин уларни айланиб чиқади».
Бизга Абу Бакр ибн Абу Шайба ривоят қилди, бизга Язид ибн Ҳорун ривоят қилди, бизга Ҳаммом Абу Имрон Жавнийдан, у Абу Бакр ибн Абу Мусо ибн Қайсдан, у отасидан, у Набийдан (соллаллаҳу алайҳи васаллам) хабар берди: «Чодир бир дурдандир, унинг узунлиги осмонда олтмиш мил. Унинг ҳар бир бурчагида мўмин учун аҳл бордир, бошқалар уларни кўрмайдилар».