Бизга Абдуллаҳ ибн Маслама ибн Қаънаб ривоят қилди, бизга Молик Савр ибн Зайддан, у Абул-Ғайсдан, у Абу Ҳурайрадан, у Набий соллаллаҳу алайҳи васалламдан ривоят қилди, у деди: «Бева ва мискинга ғамхўрлик қилувчи Аллаҳ йўлидаги мужоҳид кабидир. — У: — Ва тўхтамай (намозда) тик турувчи каби, ҳамда ифтор қилмай рўза тутувчи кабидир, деганини ўйлайман».
Менга Зуҳайр ибн Ҳарб ривоят қилди, бизга Ишоқ ибн Ийсо ривоят қилди, бизга Молик Савр ибн Зайд ад-Дийлийдан ривоят қилди, у деди: Абул-Ғайсни Абу Ҳурайрадан ривоят қилиб сўзлаётганини эшитдим, у деди: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам дедилар: «Етимга — ўзининг (етими)га ёки бошқасининг (етими)га — кафил (ҳомий) бўлган киши мен билан жаннатда мана бу иккитаси кабидир». Молик кўрсаткич ва ўрта бармоқ билан ишора қилди.