Менга Ҳорун ибн Саъийд ал-Айлий ва Аҳмад ибн Ийсо ривоят қилиб, иккови: бизга ибн Ваҳб ривоят қилди, дедилар, менга Амр — у ибнул-Ҳорисдир — хабар берди: Букайр унга ривоят қилди: Осим ибн Умар ибн Қатода унга ривоят қилди: У Убайдуллаҳ ал-Хавлонийни зикр қилаётганини эшитди: У Усмон ибн Аффонни — одамлар у ҳақда Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг масжидини қурганида: «Сиз жуда кўп (сарф қилдингиз)», дейишганда — шундай деганини эшитди: «Мен Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитганман: «Ким бир масжид қурса — Букайр: «Ўйлайманки у шундай деди: — Алллаҳнинг юзини (ризосини) истаб (қурса), Аллаҳ унга жаннатда унинг мислини қуради»». Ҳоруннинг ривоятида: «Аллаҳ унга жаннатда бир уй қуради», деб келди.
Бизга Зуҳайр ибн Ҳарб ва Муҳаммад ибнул-Мусанна, иккови аз-Заҳҳокдан ривоят қилди — ибнул-Мусанна: бизга аз-Заҳҳок ибн Махлад ривоят қилди, деди — бизга Абдулҳамид ибн Жаъфар хабар берди, менга отам Маҳмуд ибн Лабиддан ривоят қилди: Усмон ибн Аффон масжид қурмоқчи бўлди, одамлар буни ёқтирмадилар ва уни ўз ҳолича қолдиришни хоҳладилар. Шунда у: «Мен Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитганман: «Ким Аллаҳ учун бир масжид қурса, Аллаҳ унга жаннатда унинг мислини қуради»», деди.
Буни бизга Ишоқ ибн Иброҳим ал-Ҳанзалий ҳам ривоят қилди, бизга Абу Бакр ал-Ҳанафий ва Абдулмалик ибнус-Саббоҳ, иккови Абдулҳамид ибн Жаъфардан шу иснод билан ривоят қилди, бироқ уларнинг ҳадисида: «Аллаҳ унга жаннатда бир уй қуради», деб келди.