Сўлак кийимга тегса

Tahorat kitobi · 2 ҳадис

باب الْبُزَاقِ يُصِيبُ الثَّوْبَ

أَخْبَرَنَا عَلِيُّ بْنُ حُجْرٍ، قَالَ حَدَّثَنَا إِسْمَاعِيلُ، عَنْ حُمَيْدٍ، عَنْ أَنَسٍ، أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم أَخَذَ طَرَفَ رِدَائِهِ فَبَصَقَ فِيهِ فَرَدَّ بَعْضَهُ عَلَى بَعْضٍ ‏.‏

Бизга Али ибн Ҳужр хабар берди, у деди: бизга Исмоил, Ҳумайддан, у Анас (розияллаҳу анҳу)дан (ривоят қилдики), Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) ридоларининг бир четини олиб, унга тупурдилар ва унинг бир қисмини бошқасига ишқаладилар.

أَخْبَرَنَا مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ، عَنْ مُحَمَّدٍ، قَالَ حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، قَالَ سَمِعْتُ الْقَاسِمَ بْنَ مِهْرَانَ، يُحَدِّثُ عَنْ أَبِي رَافِعٍ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ ‏ "‏ إِذَا صَلَّى أَحَدُكُمْ فَلاَ يَبْزُقْ بَيْنَ يَدَيْهِ وَلاَ عَنْ يَمِينِهِ وَلَكِنْ عَنْ يَسَارِهِ أَوْ تَحْتَ قَدَمِهِ وَإِلاَّ ‏"‏ ‏.‏ فَبَزَقَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم هَكَذَا فِي ثَوْبِهِ وَدَلَكَهُ ‏.‏

Бизга Муҳаммад ибн Башшор, Муҳаммаддан хабар берди, у деди: бизга Шуъба ривоят қилди, у деди: мен Қосим ибн Миҳроннинг Абу Рофедан, у Абу Ҳурайра (розияллаҳу анҳу)дан, у Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан ривоят қилаётганини эшитдим, (Набий) дедилар: «Бирингиз намоз ўқиса, олдига ҳам, ўнг томонига ҳам тупурмасин, балки чап томонига ёки оёғи остига (тупурсин), агар (бундай қилолмаса)...» Сўнг Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) мана бундай қилиб ўз кийимларига тупурдилар ва уни ишқаладилар.