Бизга Имрон ибн Язид хабар берди, у деди: бизга Ибн Абур-Рижол ривоят қилди, Яҳё ибн Саиддан, у Амрадан, у Умм Ҳишом бинти Ҳориса ибн ан-Нуъмондан (ривоят қилдики), у деди: Мен «Қоф. Вал-Қуръанил-мажид» (Қоф сураси)ни фақат Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг ортларидан (эшитиб) ўргандим; у зот уни бомдодда (намозда) ўқир эдилар.
Бизга Исмоил ибн Масъуд ва Муҳаммад ибн Абдул-Аъло — лафз уникидир — хабар бердилар, у деди: бизга Холид ривоят қилди, Шуъбадан, у Зиёд ибн Илоқадан (ривоят қилдики), у деди: Мен амакимнинг шундай деганини эшитдим: Мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) билан бомдодни ўқидим, у зот икки ракъатдан бирида: «Ва (узун) хурмоларни (яратдик) — уларнинг бир-бирига тахланган меваси бордир» (Қоф сураси, 10) (оятини) ўқидилар. Шуъба деди: мен уни (амакини) бозорда оломон орасида учратдим, у: «(Бу) Қоф (сураси)дир,» деди.