Менга Аҳмад ибн Яҳё хабар бериб, деди: бизга Абу Нуайм ривоят қилди, у деди: бизга ал-Ало ибн Зуҳайр ривоят қилди, у деди: бизга Вабара ибн Абдурраҳмон ривоят қилди, у деди: Ибн Умар сафарда икки ракатдан ортиқ ўқимас, ундан олдин ҳам, кейин ҳам (нафл) ўқимас эди. Унга: «Бу нима?» дейилди. У: «Мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг шундай қилаётганларини кўрганман,» деди.
Менга Нуҳ ибн Ҳабиб хабар бериб, деди: бизга Яҳё ибн Саид ривоят қилди, у деди: бизга Исо ибн Ҳафс ибн Осим ривоят қилди, у деди: менга отам ривоят қилиб деди: мен Ибн Умар билан бир сафарда эдим. У Зуҳр ва Асрни икки ракатдан ўқиди, сўнг ўзига тегишли бир гиламча томон бурилиб (ўтирди). У бир қавмнинг (нафл) намоз ўқиётганини кўриб: «Булар нима қиляптилар?» деди. Мен: «Нафл намоз ўқияптилар,» дедим. У деди: «Агар ундан олдин ёки кейин (нафл) ўқийдиган бўлганимда, (фарзни) тўлиқ ўқиган бўлардим. Мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)га ҳамроҳ бўлдим, у сафарда икки ракатдан ортиқ ўқимас эдилар; Абу Бакр ҳам вафот этгунича, Умар ва Усмон (розияллаҳу анҳум) ҳам шундай эдилар.»