Бизга Абдуллаҳ ибн Муҳаммад ибн Абдураҳмон хабар бериб, деди: бизга Суфён ривоят қилди, Абдулмаликдан, у Абу Воилдан, у Қайс ибн Абу Ғаразадан (ривоят қилдики), у деди: «Бизни самосира (даллоллар) деб аташарди. Биз савдо қилиб турганимизда Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) олдимизга келдилар ва бизни ўз исмимиздан кўра яхшироқ бир исм билан атадилар. Сўнг: «Эй савдогарлар жамоаси! Албатта, бу савдода қасам ва ёлғон ҳозир бўлади, бас, савдойингизни садақа билан аралаштиринглар,» дедилар.»
Бизга Муҳаммад ибн Абдуллаҳ ибн Язид хабар бериб (деди), Суфёндан, у Абдулмалик, Осим ва Жомиъдан, улар Абу Воилдан, у Қайс ибн Абу Ғаразадан (ривоят қилдики), у деди: «Биз Бақиъда савдо қилар эдик, шунда Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) олдимизга келдилар. Бизни самосира (даллоллар) деб аташарди. У: «Эй савдогарлар жамоаси!» дедилар ва бизни ўз исмимиздан кўра яхшироқ бир исм билан атадилар. Сўнг: «Албатта, бу савдода қасам ва ёлғон ҳозир бўлади, бас, уни садақа билан аралаштиринглар,» дедилар.»