Бизга Муҳаммад ибн Башшор хабар бериб, деди: бизга Муҳаммад ибн Жаъфар ривоят қилди, у деди: бизга Шуъба ривоят қилди, Муғирадан, у Абу Воилдан, у Қайс ибн Абу Ғаразадан (ривоят қилдики), у деди: «Биз бозорда эканимизда Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) олдимизга келдилар ва: «Албатта, бу бозорга беҳуда (гап) ва ёлғон аралашади, бас, уни садақа билан аралаштиринглар,» дедилар.»
Бизга Алий ибн Ҳужр ва Муҳаммад ибн Қудома хабар бериб, иккаласи деди: бизга Жарир ривоят қилди, Мансурдан, у Абу Воилдан, у Қайс ибн Абу Ғаразадан (ривоят қилдики), у деди: «Биз Мадинада (мол) юкларини сотар ва сотиб олар эдик, ўзимизни самосира (даллоллар) деб атар эдик, одамлар ҳам бизни шундай аташарди. Бир куни Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) олдимизга чиқдилар ва бизни ўзимиз атаган ҳамда одамлар атаган исмдан кўра яхшироқ бир исм билан атадилар. Сўнг: «Эй савдогарлар жамоаси! Албатта, савдойингизга қасам ва ёлғон гувоҳ бўлади (аралашади), бас, уни садақа билан аралаштиринглар,» дедилар.»