Бизга Аҳмад ибн Сулаймон хабар берди, у деди: бизга Абу Довуд — у ал-Ҳафарийдир — Суфёндан, у Абдуллаҳ ибн Абу Лабиддан, у Абу Саламадан, у Ибн Умардан ривоят қилди, у деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Аъробийлар (саҳройи араблар) сизларни ушбу намозингизнинг номи (масаласида) енга олмасинлар. Чунки улар туялари (соғилиши) сабабли (намозни) қоронғи тушгунича кечиктирадилар. Аслида бу — Ишо (хуфтон)дир,» дедилар.
Бизга Сувайд ибн Наср хабар берди, у деди: бизга Абдуллаҳ ибнул-Муборак, Ибн Уяйнадан, у Абдуллаҳ ибн Абу Лабиддан, у Абу Салама ибн Абдураҳмондан, у Ибн Умардан ривоят қилди, у деди: мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг минбарда туриб: «Аъробийлар сизларни намозингизнинг номи (масаласида) енга олмасинлар. Огоҳ бўлинглар, у — Ишо (хуфтон)дир,» деяётганларини эшитдим.