أَخْبَرَنَا إِبْرَاهِيمُ بْنُ هَارُونَ، قَالَ حَدَّثَنَا حَاتِمُ بْنُ إِسْمَاعِيلَ، قَالَ أَنْبَأَنَا جَعْفَرُ بْنُ مُحَمَّدٍ، عَنْ أَبِيهِ، أَنَّ جَابِرَ بْنَ عَبْدِ اللَّهِ، قَالَ سَارَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم حَتَّى أَتَى عَرَفَةَ فَوَجَدَ الْقُبَّةَ قَدْ ضُرِبَتْ لَهُ بِنَمِرَةَ فَنَزَلَ بِهَا حَتَّى إِذَا زَاغَتِ الشَّمْسُ أَمَرَ بِالْقَصْوَاءِ فَرُحِّلَتْ لَهُ حَتَّى إِذَا انْتَهَى إِلَى بَطْنِ الْوَادِي خَطَبَ النَّاسَ ثُمَّ أَذَّنَ بِلاَلٌ ثُمَّ أَقَامَ فَصَلَّى الظُّهْرَ ثُمَّ أَقَامَ فَصَلَّى الْعَصْرَ وَلَمْ يُصَلِّ بَيْنَهُمَا شَيْئًا .
Бизга Иброҳим ибн Ҳорун хабар бериб, деди: бизга Ҳотим ибн Исмоил ривоят қилиб, деди: бизга Жаъфар ибн Муҳаммад хабар берди, у отасидан (ривоят қилдики), Жобир ибн Абдуллаҳ деди: «Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) Арафотга келгунларича юрдилар ва у ерда ўзлари учун Намирада чодир тикилганини топдилар, шу ерда тушдилар. Қуёш оғганида Қасвони (келтиришни) буюрдилар ва у жиҳозланди. Водийнинг тубига етганларида одамларга хутба қилдилар. Сўнгра Билол азон айтди, сўнгра иқомат айтди, шунда (Расулуллаҳ) Пешин намозини ўқидилар, сўнгра (Билол) иқомат айтди, шунда Аср намозини ўқидилар ва у икковининг орасида ҳеч нарса (нафл) ўқимадилар.»