Бизга Аҳмад ибн Мании ва Абу Аммор ривоят қилдилар, улар дедилар: бизга Исмоил ибн Улайя ривоят қилди, у деди: бизга Али ибн ал-Ҳакам хабар берди, у Нофидан, у Ибн Умардан (ривоят қилди), у деди: Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) айғирни қочириш ҳақини (олишдан) қайтардилар. У (Термизий) деди: бу бобда Абу Ҳурайра, Анас ва Абу Саиддан ҳам (ривоят) бор. Абу Исо (Термизий) деди: Ибн Умарнинг ҳадиси ҳасан саҳиҳ ҳадисдир. Баъзи илм аҳли ҳузурида шунга амал қилинади. Улардан баъзилари эса бунинг эвазига (бериладиган) ҳадияни (кароматни) қабул қилишга рухсат берганлар.
Бизга Абда ибн Абдуллаҳ ал-Хузоий ал-Басрий ривоят қилди, у деди: бизга Яҳё ибн Одам, Иброҳим ибн Ҳумайд ар-Руосийдан, у Ҳишом ибн Урвадан, у Муҳаммад ибн Иброҳим ат-Таймийдан, у Анас ибн Моликдан (ривоят қилдики), Килоб (қабиласи)дан бир киши Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан айғирни қочириш ҳақи тўғрисида сўради, у (зат) уни (ҳақ олишдан) қайтардилар. Шунда у: «Эй Расулуллаҳ, биз айғирни (қочириш учун) қўйиб берамиз, эвазига бизга ҳадия (каромат) қилинади,» деди. Шунда у (зат) унга (шу) ҳадияни (олишга) рухсат бердилар. Абу Исо (Термизий) деди: бу ҳасан ғариб ҳадисдир, биз уни фақат Иброҳим ибн Ҳумайднинг Ҳишом ибн Урвадан (қилган) ривояти орқалигина биламиз.