Бизга Қутайба ривоят қилди, у деди: бизга Яҳё ибн Яъло ривоят қилди, Носиҳдан, у Симок ибн Ҳарбдан, у Жобир ибн Самурадан (ривоят қилдики), у деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Кишининг ўз фарзандини одоб билан тарбиялаши, бир сў (таом) садақа қилишидан яхшироқдир,» дедилар. Абу Исо (Термизий) деди: бу ҳадис ғарибдир. Носиҳ — у Ибнул-Алодир, куфалик бўлиб, ҳадис аҳли наздида қувватли (рови) эмас, ва бу ҳадис фақат шу йўл (санад) билангина маълум. Носиҳ деган бошқа бир басралик шайх ҳам бор, у Аммор ибн Абу Аммор ва бошқалардан ривоят қилади, у бундан кўра ишончлироқдир.
Бизга Наср ибн Али ал-Жаҳзамий ривоят қилди, у деди: бизга Омир ибн Абу Омир ал-Хаззоз ривоят қилди, у деди: бизга Айюб ибн Мусо ривоят қилди, отасидан, у бобосидан (ривоят қилдики), Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Ота ўз фарзандига яхши одобдан кўра афзалроқ бирор нарса ҳадя қилган эмас,» дедилар. Абу Исо (Термизий) деди: бу ҳадис ғарибдир, биз уни фақат Омир ибн Абу Омир ал-Хаззознинг ҳадисидангина биламиз, у эса Омир ибн Солиҳ ибн Рустам ал-Хаззоздир. Айюб ибн Мусо — у Амр ибн Саид ибнул-Ос ўғлининг (авлодидандир). Бу менимча мурсал ҳадисдир.