Бизга Сувайд ибн Наср ривоят қилди, бизга Абдуллаҳ ибнул-Муборак хабар берди, бизга Сулаймон ат-Таймий хабар берди, Аслам ал-Ижлийдан, у Бишр ибн Шағофдан, у Абдуллаҳ ибн Амр ибнул-Ос (розияллаҳу анҳумо)дан (ривоят қилдики), у деди: Бир аъробий Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг олдига келиб: «Сур нима?» деди. (Набий): «(У) — ичига пуфланадиган шохдир,» дедилар. Абу Исо (Термизий) деди: бу ҳадис ҳасандир. Уни бир нечта (рови) Сулаймон ат-Таймийдан ривоят қилган ва биз уни фақат унинг ҳадисидан биламиз.
حَدَّثَنَا سُوَيْدٌ، أَخْبَرَنَا عَبْدُ اللَّهِ، أَخْبَرَنَا خَالِدٌ أَبُو الْعَلاَءِ، عَنْ عَطِيَّةَ، عَنْ أَبِي سَعِيدٍ، قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم " كَيْفَ أَنْعَمُ وَصَاحِبُ الْقَرْنِ قَدِ الْتَقَمَ الْقَرْنَ وَاسْتَمَعَ الإِذْنَ مَتَى يُؤْمَرُ بِالنَّفْخِ فَيَنْفُخُ " . فَكَأَنَّ ذَلِكَ ثَقُلَ عَلَى أَصْحَابِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ لَهُمْ " قُولُوا حَسْبُنَا اللَّهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ عَلَى اللَّهِ تَوَكَّلْنَا " . قَالَ أَبُو عِيسَى هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ . وَقَدْ رُوِيَ مِنْ غَيْرِ وَجْهٍ هَذَا الْحَدِيثُ عَنْ عَطِيَّةَ عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم نَحْوَهُ .
Бизга Сувайд ривоят қилди, бизга Абдуллаҳ хабар берди, бизга Холид Абул-Алоо хабар берди, Атийядан, у Абу Саид (розияллаҳу анҳу)дан (ривоят қилдики), у деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Сур соҳиби (Исрофил) шохни оғзига олиб, қачон пуфлашга буюрилсам, пуфлайман деб (буйруқни) эшитишга шайланиб турган бир пайтда, мен қандай ҳузур-ҳаловатда бўлай?» дедилар. Бу (сўз) Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг ашобларига оғир туюлгандек бўлди. Шунда (Набий) уларга: «Ҳасбуналлаҳу ва ниъмал-вакил, алаллаҳ таваккално (Аллаҳ бизга етарли, У нақадар яхши вакилдир, Аллаҳга таваккул қилдик) дейинглар,» дедилар. Абу Исо (Термизий) деди: бу ҳадис ҳасандир. Бу ҳадис бир неча йўл билан Атийядан, у Абу Саид ал-Худрийдан, у Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан шунга ўхшаш ривоят қилинган.