Бизга Суфён ибн Вакииъ ривоят қилиб деди: бизга Зайд ибн Ҳубоб ривоят қилиб деди, у Умар ибн Абу Хасъамдан, у Яҳё ибн Абу Касийрдан, у Абу Саламадан, у Абу Ҳурайрадан (ривоят қилдики): Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Ким бир кечада Ҳо-Мим ад-Духонни ўқиса, эрталаб етмиш минг малоика унинг учун мағфират сўраб тонгни қарши олади,» дедилар. Абу Исо (Термизий) деди: бу ҳадис ғарибдир, биз уни фақат шу йўлдан биламиз. Умар ибн Абу Хасъам эса заиф саналади. Муҳаммад (Бухорий) деди: у мункар ул-ҳадисдир.
Бизга Наср ибн Абдураҳмон ал-Куфий ривоят қилиб деди: бизга Зайд ибн Ҳубоб ривоят қилиб деди, у Ҳишом Абул-Миқдомдан, у ал-Ҳасандан, у Абу Ҳурайрадан (ривоят қилдики), у деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Ким жума кечасида Ҳо-Мим ад-Духонни ўқиса, унинг (гуноҳи) кечирилади,» дедилар. Абу Исо (Термизий) деди: бу ҳадис ғарибдир, биз уни фақат шу йўлдан биламиз. Ҳишом Абул-Миқдом эса заиф саналади, ал-Ҳасан ҳам Абу Ҳурайрадан (ҳадис) эшитмаган. Айюб, Юнус ибн Убайд ва Али ибн Зайд шундай деганлар.