Бизга Аҳмад ибн Манииъ ривоят қилди, у деди: бизга Муовия ибн Амр ал-Аздий ривоят қилди, у деди: бизга Зоида, Баёндан, у Қайс ибн Абу Ҳозимдан, у Жарир ибн Абдуллаҳдан ривоят қилди, у деди: Ислом қабул қилганимдан бери Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) мени (ҳузуридан) тўсмадилар ва мени кўрган заҳоти, албатта, кулардилар. Бу ҳадис ҳасан саҳиҳдир.
Бизга Аҳмад ибн Манииъ ривоят қилди, у деди: бизга Муовия ибн Амр ривоят қилди, у деди: бизга Зоида, Исмоил ибн Абу Холиддан, у Қайсдан, у Жарирдан ривоят қилди, у деди: Ислом қабул қилганимдан бери Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) мени (ҳузуридан) тўсмадилар ва мени кўрган заҳоти, албатта, табассум қилардилар. Бу ҳадис ҳасан саҳиҳдир.