Бизга Муҳаммад ибн Башшор ва Маҳмуд ибн Ғайлон ривоят қилдилар, улар дедилар: бизга Абу Довуд ат-Тоёлисий хабар берди, у деди: бизга Сулаймон ибн Муоз аз-Заббий ривоят қилди, у Симок ибн Ҳарбдан, у Жобир ибн Самурадан (ривоят қилдики), у деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Албатта Маккада бир тош бор эдики, мен (пайғамбар қилиб) юборилган кечаларда менга салом берар эди. Мен уни ҳозир ҳам аниқ танийман,» дедилар. (Абу Исо) деди: бу ҳадис ҳасан ғарибдир.
Бизга Муҳаммад ибн Башшор ривоят қилди, у деди: бизга Язид ибн Ҳорун ривоят қилди, у деди: бизга Сулаймон ат-Таймий ривоят қилди, у Абул-Алодан, у Самура ибн Жундабдан (ривоят қилдики), у деди: Биз Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) билан бирга эрталабдан то кечгача бир товоқдан (овқатни) навбатма-навбат (ер) эдик: ўн киши турарди, ўн киши ўтирарди (овқатга). Биз: «У (таом) нимадан кўпайтириларди?» дедик. У: «Нимадан ажабланасиз? У фақат мана бу ердан кўпайтириларди,» деди ва қўли билан осмонга ишора қилди. Абу Исо (Термизий) деди: бу ҳадис ҳасан саҳиҳдир; Абул-Алонинг исми Язид ибн Абдуллаҳ ибн аш-Шиххирдир.