حَدَّثَنَا مُسَدَّدٌ، حَدَّثَنَا الْمُعْتَمِرُ، قَالَ سَمِعْتُ عَبْدَ اللَّهِ بْنَ عَبْدِ الرَّحْمَنِ الطَّائِفِيَّ، يُحَدِّثُ عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ، قَالَ قَالَ نَبِيُّ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم " التَّكْبِيرُ فِي الْفِطْرِ سَبْعٌ فِي الأُولَى وَخَمْسٌ فِي الآخِرَةِ وَالْقِرَاءَةُ بَعْدَهُمَا كِلْتَيْهِمَا " .
Бизга Мусаддад, унга Муътамир ривоят қилди. У деди: Мен Абдуллаҳ ибн Абдурраҳмон ат-Тоийфийни Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у Абдуллаҳ ибн Амр ибн Осдан ривоят қилиб айтаётганини эшитдим. У деди: Аллаҳнинг Набийси соллаллаҳу алайҳи васаллам дедилар: «Рўза ҳайитидаги такбир биринчи (ракъат)да етти, охиргисида бештадир. Қироат эса уларнинг иккаласидан кейиндир.»