حَدَّثَنَا نَصْرُ بْنُ عَلِيٍّ، حَدَّثَنَا أَبُو أَحْمَدَ، حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، عَنْ عُبَيْدِ اللَّهِ، عَنْ نَافِعٍ، أَنَّ ابْنَ عُمَرَ، كَانَ يُرْدِفُ مَوْلاَةً لَهُ يُقَالُ لَهَا صَفِيَّةُ تُسَافِرُ مَعَهُ إِلَى مَكَّةَ .
Бизга Наср ибн Али ривоят қилди, бизга Абу Аҳмад ривоят қилди, бизга Суфён ривоят қилди, у Убайдуллаҳдан, у Нофиъдан ривоят қилди. Ибн Умар ўзига Сафийя деб аталадиган бир чўрисини орқасига миндириб олар, у Маккага у билан бирга сафар қилар эди.