حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ حَنْبَلٍ، حَدَّثَنِي عَبْدُ الرَّحْمَنِ بْنُ مَهْدِيٍّ، حَدَّثَنِي مُعَاوِيَةُ بْنُ صَالِحٍ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ أَبِي قَيْسٍ، قَالَ سَمِعْتُ عَائِشَةَ، - رضى الله عنها - تَقُولُ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَتَحَفَّظُ مِنْ شَعْبَانَ مَا لاَ يَتَحَفَّظُ مِنْ غَيْرِهِ ثُمَّ يَصُومُ لِرُؤْيَةِ رَمَضَانَ فَإِنْ غُمَّ عَلَيْهِ عَدَّ ثَلاَثِينَ يَوْمًا ثُمَّ صَامَ .
Бизга Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилди, менга Абдурраҳмон ибн Маҳдий ривоят қилди, менга Муовия ибн Солиҳ ривоят қилди, у Абдуллаҳ ибн Абу Қайсдан ривоят қилди. У айтди: Мен Оиша розияллаҳу анҳонинг шундай деганини эшитдим: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам Шаъбон (ойига) бошқасига эътибор бермаганидек эътибор берар эдилар. Сўнг Рамазон (ҳилоли)ни кўриб рўза тутардилар. Агар (осмон) унга булутли бўлса, ўттиз кунни санаб, сўнг рўза тутардилар.