حَدَّثَنَا سُلَيْمَانُ بْنُ دَاوُدَ الْمَهْرِيُّ، أَخْبَرَنَا ابْنُ وَهْبٍ، حَدَّثَنِي سَبْرَةُ بْنُ عَبْدِ الْعَزِيزِ بْنِ الرَّبِيعِ الْجُهَنِيُّ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ، أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم نَزَلَ فِي مَوْضِعِ الْمَسْجِدِ تَحْتَ دَوْمَةٍ فَأَقَامَ ثَلاَثًا ثُمَّ خَرَجَ إِلَى تَبُوكَ وَإِنَّ جُهَيْنَةَ لَحِقُوهُ بِالرَّحْبَةِ فَقَالَ لَهُمْ " مَنْ أَهْلُ ذِي الْمَرْوَةِ " . فَقَالُوا بَنُو رِفَاعَةَ مِنْ جُهَيْنَةَ . فَقَالَ " قَدْ أَقْطَعْتُهَا لِبَنِي رِفَاعَةَ " . فَاقْتَسَمُوهَا فَمِنْهُمْ مَنْ بَاعَ وَمِنْهُمْ مَنْ أَمْسَكَ فَعَمِلَ ثُمَّ سَأَلْتُ أَبَاهُ عَبْدَ الْعَزِيزِ عَنْ هَذَا الْحَدِيثِ فَحَدَّثَنِي بِبَعْضِهِ وَلَمْ يُحَدِّثْنِي بِهِ كُلِّهِ .
Бизга Сулаймон ибн Довуд ал-Маҳрий ривоят қилди, бизга Ибн Ваҳб хабар берди, менга Сабра ибн Абдулазиз ибн Робиъ ал-Жуҳаний отасидан, у бобосидан ривоят қилди: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам масжид ўрнида бир довма (дарахт) тагига тушиб, уч (кун) турдилар, сўнг Табукка чиқдилар. Жуҳайна (қабиласи) у зотга Раҳбада етишди. У зот уларга: «Зул-Марва аҳли кимлар?» дедилар. Улар: «Жуҳайнадан Бану Рифўа», дедилар. У зот: «Мен уни Бану Рифўага қатиъ қилиб бердим», дедилар. Улар уни бўлиб олдилар. Улардан баъзилари сотди, баъзилари ушлаб қолиб, иш (экин) қилди. Сўнг мен унинг отаси Абдулазиздан бу ҳадис ҳақида сўрадим, у менга унинг бир қисмини ривоят қилди, ҳаммасини ривоят қилмади.