Сунани Абу Довуд — 3159-ҳадис

Жаноза китоби · Жанозани тезлаштириш ва ушлаб туришнинг макруҳлиги

3159-ҳадисСунани Абу Довуд · Жаноза китоби

حَدَّثَنَا عَبْدُ الرَّحِيمِ بْنُ مُطَرِّفٍ الرُّؤَاسِيُّ أَبُو سُفْيَانَ، وَأَحْمَدُ بْنُ جَنَابٍ، قَالاَ حَدَّثَنَا عِيسَى، - قَالَ أَبُو دَاوُدَ هُوَ ابْنُ يُونُسَ - عَنْ سَعِيدِ بْنِ عُثْمَانَ الْبَلَوِيِّ، عَنْ عَزْرَةَ، - وَقَالَ عَبْدُ الرَّحِيمِ عُرْوَةُ بْنُ سَعِيدٍ الأَنْصَارِيُّ - عَنْ أَبِيهِ، عَنِ الْحُصَيْنِ بْنِ وَحْوَحٍ، أَنَّ طَلْحَةَ بْنَ الْبَرَاءِ، مَرِضَ فَأَتَاهُ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يَعُودُهُ فَقَالَ ‏ "‏ إِنِّي لاَ أَرَى طَلْحَةَ إِلاَّ قَدْ حَدَثَ فِيهِ الْمَوْتُ فَآذِنُونِي بِهِ وَعَجِّلُوا فَإِنَّهُ لاَ يَنْبَغِي لِجِيفَةِ مُسْلِمٍ أَنْ تُحْبَسَ بَيْنَ ظَهْرَانَىْ أَهْلِهِ ‏"‏ ‏.‏

Бизга Абдурраҳим ибн Мутарриф ар-Руосий Абу Суфён ва Аҳмад ибн Жаноб ривоят қилиб айтдилар: бизга Ийсо — Абу Довуд айтди: у ибн Юнусдир — Саъид ибн Усмон ал-Балавийдан, у Азрадан — Абдурраҳим эса: Урва ибн Саъид ал-Ансорий, деди — у отасидан, у ал-Ҳусайн ибн Ваҳваҳдан ривоят қилдики: Талҳа ибнул-Баро касал бўлиб қолди, Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам уни кўргани келдилар ва: «Мен Талҳада ўлим аломати пайдо бўлган деб ўйлайман, (вафот этса) менга уни билдиринглар ва тезлатинглар, чунки мусулмоннинг жасади аҳли орасида ушлаб турилиши ярашмайди» дедилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳи Муслим, 4731-ҳадисҲукумат китоби

Мен сенга бир ҳадис айтиб бераман, агар мен ўлим ҳолатида бўлмаганимда, уни сенга айтмас эдим. Мен Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: ‹Мусулмонлар ишини бошқарадиган бирор…

Сунани Насоий, 4172-ҳадисБайъат китоби

Ё Расулуллаҳ, мен ортимда шундай кишиларни қолдириб келдимки, улар ҳижрат тўхтаган деб даъво қилишяпти, Кофирлар билан жанг қилинар экан, ҳижрат тўхтамайди,

Саҳиҳи Муслим, 6559-ҳадисЯхшилик, қариндошлик риштаси

Ҳа, мен сизлардан икки киши иситмалагани каби иситмалаяпман Ҳа Қайсики мусулмонга касалликдан ёки ундан ўзга нарсадан бирор озор етса, Аллаҳ у билан унинг гуноҳларини дарахт баргини тўккани каби тўкиб ташламай…

Сунани Насоий, 4780-ҳадисҚасома, қисос ва дият китоби

Албатта мен ҳар бир мушрик билан (бирга яшаган) мусулмондан покланаман, Огоҳ бўлинглар, уларнинг икковининг оти бир-бирига кўринмасин (мусулмон мушрик билан бирга яшамасин),

Сунани Насоий, 2034-ҳадисЖанозалар китоби

Мен Раббим азза ва жалладан у (она) учун мағфират сўрашга изн сўрадим, лекин менга изн берилмади. Яна унинг қабрини зиёрат қилишга изн сўрадим, менга изн берилди. Бас, қабрларни зиёрат қилинглар, чунки улар…

Сунани Насоий, 2797-ҳадисҲаж китоби

Мен ўзимни Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг қўйлардан бўлган қурбонликларининг бўйинбоғларини эшаётган ҳолда эслайман; у зот уларни (Маккага) юборар, сўнг орамизда эҳромсиз ҳолда муқим бўлар эдилар.