حَدَّثَنَا عُثْمَانُ بْنُ أَبِي شَيْبَةَ، وَزُهَيْرُ بْنُ حَرْبٍ، وَإِسْحَاقُ بْنُ إِبْرَاهِيمَ، قَالَ إِسْحَاقُ أَخْبَرَنَا وَقَالَ الآخَرَانِ، حَدَّثَنَا جَرِيرٌ، عَنِ الأَعْمَشِ، عَنْ إِبْرَاهِيمَ التَّيْمِيِّ، عَنِ الْحَارِثِ بْنِ سُوَيْدٍ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ، قَالَ دَخَلْتُ عَلَى رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم وَهُوَ يُوعَكُ فَمَسِسْتُهُ بِيَدِي فَقُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنَّكَ لَتُوعَكُ وَعْكًا شَدِيدًا . فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم " أَجَلْ إِنِّي أُوعَكُ كَمَا يُوعَكُ رَجُلاَنِ مِنْكُمْ " . قَالَ فَقُلْتُ ذَلِكَ أَنَّ لَكَ أَجْرَيْنِ فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم " أَجَلْ " . ثُمَّ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم " مَا مِنْ مُسْلِمٍ يُصِيبُهُ أَذًى مِنْ مَرَضٍ فَمَا سِوَاهُ إِلاَّ حَطَّ اللَّهُ بِهِ سَيِّئَاتِهِ كَمَا تَحُطُّ الشَّجَرَةُ وَرَقَهَا " . وَلَيْسَ فِي حَدِيثِ زُهَيْرٍ فَمَسِسْتُهُ بِيَدِي .
Бизга Усмон ибн Абу Шайба, Зуҳайр ибн Ҳарб ва Ишоқ ибн Иброҳим ривоят қилди. Ишоқ: хабар берди, деди, қолган иккови эса: бизга Жарийр ривоят қилди, деди, у Аъмашдан, у Иброҳим ат-Таймийдан, у Ҳорис ибн Сувайддан, у Абдуллаҳдан ривоят қилди. У деди: Мен Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг олдиларига кирдим, ул зот иситма билан оғриб ётган эдилар. Мен қўлим билан ушлаб кўрдиму: ‹Эй Аллаҳнинг Расули, сиз жуда қаттиқ иситмалаяпсиз›, дедим. Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Ҳа, мен сизлардан икки киши иситмалагани каби иситмалаяпман», дедилар. Мен: ‹Бу сизга икки баробар ажр борлиги учунми?›, дедим. Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Ҳа», дедилар. Сўнг Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Қайсики мусулмонга касалликдан ёки ундан ўзга нарсадан бирор озор етса, Аллаҳ у билан унинг гуноҳларини дарахт баргини тўккани каби тўкиб ташламай қолмайди», дедилар. Зуҳайрнинг ҳадисида «Мен қўлим билан ушлаб кўрдим» дегани йўқ.