حَدَّثَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ مَسْلَمَةَ، عَنْ مَالِكٍ، عَنْ نَافِعٍ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُمَرَ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم نَهَى عَنْ بَيْعِ حَبَلِ الْحَبَلَةِ .
Бизга Абдуллаҳ ибн Маслама Моликдан, у Нофиъдан, у Абдуллаҳ ибн Умардан ривоят қилдики, Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам ҳабалул-ҳабала (урғочи туянинг қорнидаги боласининг боласи) савдосидан қайтардилар.