حَدَّثَنَا الْحُمَيْدِيُّ عَبْدُ اللَّهِ بْنُ الزُّبَيْرِ ، قَالَ : حَدَّثَنَا سُفْيَانُ ، قَالَ : حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ سَعِيدٍ الْأَنْصَارِيُّ ، قَالَ : أَخْبَرَنِي مُحَمَّدُ بْنُ إِبْرَاهِيمَ التَّيْمِيُّ ، أَنَّهُ سَمِعَ عَلْقَمَةَ بْنَ وَقَّاصٍ اللَّيْثِيَّ ، يَقُولُ : سَمِعْتُ عُمَرَ بْنَ الْخَطَّابِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَلَى الْمِنْبَرِ، قَالَ : سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، يَقُولُ : " إِنَّمَا الْأَعْمَالُ بِالنِّيَّاتِ، وَإِنَّمَا لِكُلِّ امْرِئٍ مَا نَوَى، فَمَنْ كَانَتْ هِجْرَتُهُ إِلَى دُنْيَا يُصِيبُهَا أَوْ إِلَى امْرَأَةٍ يَنْكِحُهَا، فَهِجْرَتُهُ إِلَى مَا هَاجَرَ إِلَيْهِ
Бизга ал-Ҳумайдий Абдуллаҳ ибн аз-Зубайр ривоят қилди, у деди: бизга Суфён ривоят қилди, у деди: бизга Яҳё ибн Саид ал-Ансорий ривоят қилди, у деди: менга Муҳаммад ибн Иброҳим ат-Таймий хабар бердики, у Алқама ибн Ваққос ал-Лайсийни шундай деганини эшитди: мен Умар ибн ал-Хаттоб (розияллаҳу анҳу)ни минбар устида туриб шундай деганини эшитдим: мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)ни шундай деяётганларини эшитдим: «Амаллар, албатта, ниятларга боғлиқдир ва ҳар бир кишига фақат ният қилгани (насиб) бўлади. Кимнинг ҳижрати эришадиган дунёси ёки уйланадиган аёли учун бўлса, унинг ҳижрати ўзи ҳижрат қилган нарсасига (ҳисобланади).»