حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ بُكَيْرٍ، حَدَّثَنَا اللَّيْثُ، قَالَ يُونُسُ أَخْبَرَنِي نَافِعٌ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ ـ رضى الله عنه أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم أَقْبَلَ يَوْمَ الْفَتْحِ مِنْ أَعْلَى مَكَّةَ عَلَى رَاحِلَتِهِ، مُرْدِفًا أُسَامَةَ بْنَ زَيْدٍ وَمَعَهُ بِلاَلٌ وَمَعَهُ عُثْمَانُ بْنُ طَلْحَةَ مِنَ الْحَجَبَةِ، حَتَّى أَنَاخَ فِي الْمَسْجِدِ، فَأَمَرَهُ أَنْ يَأْتِيَ بِمِفْتَاحِ الْبَيْتِ، فَفَتَحَ وَدَخَلَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم وَمَعَهُ أُسَامَةُ وَبِلاَلٌ وَعُثْمَانُ، فَمَكَثَ فِيهَا نَهَارًا طَوِيلاً ثُمَّ خَرَجَ، فَاسْتَبَقَ النَّاسُ، وَكَانَ عَبْدُ اللَّهِ بْنُ عُمَرَ أَوَّلَ مَنْ دَخَلَ، فَوَجَدَ بِلاَلاً وَرَاءَ الْبَابِ قَائِمًا، فَسَأَلَهُ أَيْنَ صَلَّى رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم فَأَشَارَ لَهُ إِلَى الْمَكَانِ الَّذِي صَلَّى فِيهِ، قَالَ عَبْدُ اللَّهِ فَنَسِيتُ أَنْ أَسْأَلَهُ كَمْ صَلَّى مِنْ سَجْدَةٍ
Яҳё ибн Букайр бизга айтди, Лайс бизга айтди, Юнус деди: Нофиъ менга хабар берди, Абдуллаҳ розияллаҳу анҳудан: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам Фатҳ куни Макканинг юқорисидан уловида — Усома ибн Зайдни мингаштириб — келди, ёнида Билол ва (Каъба) парда(бон)ларидан Усмон ибн Талҳа бор эди, токи масжидда (туяни) чўктирди. Сўнг у (Усмон ибн Талҳа)га Байт (Каъба) калитини келтиришни буюрди, у (эшикни) очди ва Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам кирди, ёнида Усома, Билол ва Усмон бор эди. У (Каъбада) узоқ кундуз (вақт) қолди, сўнг чиқди. Одамлар (киришга) мусобақалашдилар, Абдуллаҳ ибн Умар биринчи бўлиб кирган киши эди. У Билолни эшик ортида турган ҳолда топди ва ундан: «Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам қаерда намоз ўқиди?», деб сўради. У унга (Набий) намоз ўқиган жойни кўрсатди. Абдуллаҳ деди: Мен ундан неча (ракат) сажда (намоз) ўқиганини сўрашни унутдим.