وَقَالَ سُلَيْمَانُ بْنُ حَرْبٍ وَأَبُو النُّعْمَانِ حَدَّثَنَا حَمَّادُ بْنُ زَيْدٍ، عَنْ أَيُّوبَ، عَنْ مُحَمَّدٍ، قَالَ كُنْتُ فِي حَلْقَةٍ فِيهَا عَبْدُ الرَّحْمَنِ بْنُ أَبِي لَيْلَى وَكَانَ أَصْحَابُهُ يُعَظِّمُونَهُ، فَذَكَرَ آخِرَ الأَجَلَيْنِ فَحَدَّثْتُ بِحَدِيثِ سُبَيْعَةَ بِنْتِ الْحَارِثِ عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُتْبَةَ قَالَ فَضَمَّزَ لِي بَعْضُ أَصْحَابِهِ. قَالَ مُحَمَّدٌ فَفَطِنْتُ لَهُ فَقُلْتُ إِنِّي إِذًا لَجَرِيءٌ إِنْ كَذَبْتُ عَلَى عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُتْبَةَ وَهْوَ فِي نَاحِيَةِ الْكُوفَةِ. فَاسْتَحْيَا وَقَالَ لَكِنَّ عَمَّهُ لَمْ يَقُلْ ذَاكَ. فَلَقِيتُ أَبَا عَطِيَّةَ مَالِكَ بْنَ عَامِرٍ فَسَأَلْتُهُ فَذَهَبَ يُحَدِّثُنِي حَدِيثَ سُبَيْعَةَ فَقُلْتُ هَلْ سَمِعْتَ عَنْ عَبْدِ اللَّهِ فِيهَا شَيْئًا فَقَالَ كُنَّا عِنْدَ عَبْدِ اللَّهِ فَقَالَ أَتَجْعَلُونَ عَلَيْهَا التَّغْلِيظَ وَلاَ تَجْعَلُونَ عَلَيْهَا الرُّخْصَةَ. لَنَزَلَتْ سُورَةُ النِّسَاءِ الْقُصْرَى بَعْدَ الطُّولَى {وَأُولاَتُ الأَحْمَالِ أَجَلُهُنَّ أَنْ يَضَعْنَ حَمْلَهُنَّ}.
Сулаймон ибн Ҳарб ва Абун Нуъмон: Бизга Ҳаммод ибн Зайд Айюбдан, у Муҳаммаддан айтиб берди: Мен бир ҳалқада эдим, унда Абдураҳмон ибн Абу Лайла бор эди, унинг шериклари уни улуғлардилар. У икки муддатнинг охиргисини (узунроғини идда деб) зикр қилди. Мен Субайъа бинти Ҳориснинг ҳадисини Абдуллаҳ ибн Утбадан (ривоят қилиб) айтдим. Шунда унинг баъзи шериклари менга (жим бўл деб) имо қилди. Муҳаммад айтди: Мен буни пайқаб: Агар мен Абдуллаҳ ибн Утба (номидан) ёлғон айтсам, жуда журъатли бўлардим, ҳолбуки у Куфа томонида (тирик), дедим. У уялиб: Лекин унинг амакиси буни айтмаган, деди. Мен Абу Атийя Молик ибн Омирни учратиб, ундан сўрадим. У менга Субайъанинг ҳадисини айтиб бера бошлади. Мен: Сен Абдуллаҳдан бу ҳақда бирор нарса эшитганмисан? дедим. У: Биз Абдуллаҳнинг олдида эдик, у: Унга (ҳомиладор бева) шиддатни (узун муддатни) юклаб, унга берилган рухсатни (енгилликни) бермайсизларми? Нисо (Талақ) сурасидаги қисқаси (оят) узунидан кейин нозил бўлган: «Ҳомиладорларнинг иддаси ҳомилаларини қўйгунлари (туғгунлари)гача», деди.