Саҳиҳул Бухорий — 4924-ҳадис

Пайғамбарнинг Қуръан тафсири · "Роббингни улуғла" ояти

4924-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Пайғамбарнинг Қуръан тафсири

حَدَّثَنَا إِسْحَاقُ بْنُ مَنْصُورٍ، حَدَّثَنَا عَبْدُ الصَّمَدِ، حَدَّثَنَا حَرْبٌ، حَدَّثَنَا يَحْيَى، قَالَ سَأَلْتُ أَبَا سَلَمَةَ أَىُّ الْقُرْآنِ أُنْزِلَ أَوَّلُ فَقَالَ ‏{‏يَا أَيُّهَا الْمُدَّثِّرُ‏}‏ فَقُلْتُ أُنْبِئْتُ أَنَّهُ ‏{‏اقْرَأْ بِاسْمِ رَبِّكَ الَّذِي خَلَقَ‏}‏ فَقَالَ أَبُو سَلَمَةَ سَأَلْتُ جَابِرَ بْنَ عَبْدِ اللَّهِ أَىُّ الْقُرْآنِ أُنْزِلَ أَوَّلُ فَقَالَ ‏{‏يَا أَيُّهَا الْمُدَّثِّرُ‏}‏ فَقُلْتُ أُنْبِئْتُ أَنَّهُ ‏{‏اقْرَأْ بِاسْمِ رَبِّكَ‏}‏ فَقَالَ لاَ أُخْبِرُكَ إِلاَّ بِمَا قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم ‏"‏ جَاوَرْتُ فِي حِرَاءٍ فَلَمَّا قَضَيْتُ جِوَارِي، هَبَطْتُ فَاسْتَبْطَنْتُ الْوَادِيَ فَنُودِيتُ، فَنَظَرْتُ أَمَامِي وَخَلْفِي وَعَنْ يَمِينِي وَعَنْ شِمَالِي فَإِذَا هُوَ جَالِسٌ عَلَى عَرْشٍ بَيْنَ السَّمَاءِ وَالأَرْضِ، فَأَتَيْتُ خَدِيجَةَ فَقُلْتُ دَثِّرُونِي وَصُبُّوا عَلَىَّ مَاءً بَارِدًا، وَأُنْزِلَ عَلَىَّ ‏{‏يَا أَيُّهَا الْمُدَّثِّرُ * قُمْ فَأَنْذِرْ * وَرَبَّكَ فَكَبِّرْ‏}‏‏"‏

Ишоқ ибн Мансур, Абдуссамаддан, у Ҳарбдан, у Яҳёдан ривоят қилади: Мен Абу Саламадан: Қуръандан биринчи нозил бўлгани қайси? дедим. У: «Эй жун (либос)га ўраниб олган» деди. Мен: Менга «Ўқи, яратган Роббинг номи билан» (биринчи) экани хабар берилди-ку, дедим. Абу Салама: Мен Жобир ибн Абдуллаҳдан: Қуръандан биринчи нозил бўлгани қайси? дедим. У: «Эй жун (либос)га ўраниб олган» деди. Мен: Менга «Ўқи, Роббинг номи билан» (биринчи) экани хабар берилди-ку, дедим. У: Мен сенга фақат Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам айтганни айтаман, деди. Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Мен Ҳирода яшадим. Яшашими тугатганимда тушдим ва водий ичига кирдим. Менга нидо қилинди. Олдимга, ортимга, ўнг ва чап томонимга қарадим — мана У осмон билан ер орасида бир Арш (курси) устида ўтирибди. Хадижанинг олдига келиб: Мени ўранг ва менга совуқ сув қуйинг, дедим. Менга «Эй жун (либос)га ўраниб олған! Тур ва огоҳлантир, ва Роббингни улуғла» (оятлари) нозил қилинди» деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳул Бухорий, 4922-ҳадисПайғамбарнинг Қуръан тафсири

Эй жун (либос)га ўраниб олган (Муддассир) Ўқи, яратган Роббинг номи билан Мен Ҳирода (хилватда) яшадим. Яшашими тугатганимда тушдим ва менга нидо қилинди. Ўнг томонимга қарадим, ҳеч нарсани кўрмадим, чап…

Саҳиҳул Бухорий, 4954-ҳадисПайғамбарнинг Қуръан тафсири

Мен юриб бораётганимда осмондан бир товуш эшитдим. Кўзими кўтардим, мана Ҳирода менга келган малоика осмон билан ер орасидаги бир курсида ўтирибди. Мен ундан қўрқиб қайтдим ва: Мени ўранг, мени ўранг, дедим…

Саҳиҳул Бухорий, 4926-ҳадисПайғамбарнинг Қуръан тафсири

Мен юриб бораётганимда осмондан бир товуш эшитдим. Кўзими осмон томон кўтардим, мана Ҳирода менга келган малоика осмон билан ер орасидаги бир курсида ўтирибди. Мен ундан қўрқуб ерга йиқилгудек бўлдим. Аҳлим…

Саҳиҳи Муслим, 409-ҳадисИймон китоби

Мен Ҳирода бир ой мужовирлик (иътикоф) қилдим; мужовирлигимни тугатганим(дан)да тушдим ва водий ичига кирдим; бас менга нидо қилинди; мен олдимга, ортимга, ўнг томонимга ва чап томонимга қарадим — ҳеч кимни…