Саҳиҳул Бухорий — 4954-ҳадис

Пайғамбарнинг Қуръан тафсири

4954-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Пайғамбарнинг Қуръан тафсири

قَالَ مُحَمَّدُ بْنُ شِهَابٍ فَأَخْبَرَنِي أَبُو سَلَمَةَ، أَنَّ جَابِرَ بْنَ عَبْدِ اللَّهِ الأَنْصَارِيِّ ـ رضى الله عنهما ـ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم وَهْوَ يُحَدِّثُ عَنْ فَتْرَةِ الْوَحْىِ قَالَ فِي حَدِيثِهِ ‏"‏ بَيْنَا أَنَا أَمْشِي سَمِعْتُ صَوْتًا مِنَ السَّمَاءِ فَرَفَعْتُ بَصَرِي، فَإِذَا الْمَلَكُ الَّذِي جَاءَنِي بِحِرَاءٍ جَالِسٌ عَلَى كُرْسِيٍّ بَيْنَ السَّمَاءِ وَالأَرْضِ فَفَرِقْتُ مِنْهُ فَرَجَعْتُ فَقُلْتُ زَمِّلُونِي زَمِّلُونِي ‏"‏‏.‏ فَدَثَّرُوهُ فَأَنْزَلَ اللَّهُ تَعَالَى ‏{‏يَا أَيُّهَا الْمُدَّثِّرُ * قُمْ فَأَنْذِرْ * وَرَبَّكَ فَكَبِّرْ * وَثِيَابَكَ فَطَهِّرْ * وَالرِّجْزَ فَاهْجُرْ‏}‏‏.‏ قَالَ أَبُو سَلَمَةَ وَهْىَ الأَوْثَانُ الَّتِي كَانَ أَهْلُ الْجَاهِلِيَّةِ يَعْبُدُونَ‏.‏ قَالَ ثُمَّ تَتَابَعَ الْوَحْىُ‏.‏

Муҳаммад ибн Шиҳоб айтди: Менга Абу Салама хабар берди: Жобир ибн Абдуллаҳ Ансорий (розияллаҳу анҳумо) айтди: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам ваҳийнинг фатраси ҳақида сўзлаб бериб, ҳадисида: «Мен юриб бораётганимда осмондан бир товуш эшитдим. Кўзими кўтардим, мана Ҳирода менга келган малоика осмон билан ер орасидаги бир курсида ўтирибди. Мен ундан қўрқиб қайтдим ва: Мени ўранг, мени ўранг, дедим» дедилар. Уни ўрадилар. Шунда Аллаҳ таоло «Эй жун (либос)га ўраниб олған! Тур ва огоҳлантир, ва Роббингни улуғла, ва кийимларингни покла, ва палидликдан (бутлардан) йироқ бўл» (оятларини) нозил қилди. Абу Салама: У (рижз) — жоҳилият аҳли ибодат қилган бутлардир, деди. Сўнг ваҳий кетма-кет кела бошлади.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳул Бухорий, 4925-ҳадисПайғамбарнинг Қуръан тафсири

Мен юриб бораётганимда осмондан бир товуш эшитдим. Бошимни кўтардим, мана Ҳирода менга келган малоика осмон билан ер орасидаги бир курсида ўтирибди. Мен ундан қўрқиб (титраб) кетдим ва қайтиб: Мени ўранг, мени…

Сунани Термизий, 3325-ҳадисТафсир китоби

Мен юриб бораётганимда, осмондан бир овоз эшитдим. Бошимни кўтариб қарасам, мана, Ҳирода менга келган Малоика осмон билан ер орасида курси устида ўтирган эди. Мен ундан қўрқиб (титраб) тушдим. Қайтиб келиб:…

Саҳиҳул Бухорий, 4926-ҳадисПайғамбарнинг Қуръан тафсири

Мен юриб бораётганимда осмондан бир товуш эшитдим. Кўзими осмон томон кўтардим, мана Ҳирода менга келган малоика осмон билан ер орасидаги бир курсида ўтирибди. Мен ундан қўрқуб ерга йиқилгудек бўлдим. Аҳлим…

Саҳиҳул Бухорий, 4-ҳадисВаҳий бошланиши

Мен юриб кетаётганимда, осмондан бир овоз эшитдим. Бошимни кўтарсам, Ҳирода менга келган ўша малоика осмон билан ер орасида бир курсида ўтирган эди. Мен ундан қўрқиб, қайтиб келдим ва: Мени ўраб қўйинг,…

Саҳиҳул Бухорий, 3238-ҳадисЯратилиш бошланиши

Сўнг мендан ваҳй бир муддат тўхтаб (сус) қолди. Мен юриб бораётганимда осмондан бир овоз эшитдим, кўзимни осмонга (қараб) кўтардим, бирдан мени Ҳирода келган малоика осмон билан ер орасида бир курсида ўтирган…

Саҳиҳул Бухорий, 4922-ҳадисПайғамбарнинг Қуръан тафсири

Эй жун (либос)га ўраниб олган (Муддассир) Ўқи, яратган Роббинг номи билан Мен Ҳирода (хилватда) яшадим. Яшашими тугатганимда тушдим ва менга нидо қилинди. Ўнг томонимга қарадим, ҳеч нарсани кўрмадим, чап…