Саҳиҳул Бухорий — 4926-ҳадис

Пайғамбарнинг Қуръан тафсири · "Бутлардан йироқ бўл" ояти

4926-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Пайғамбарнинг Қуръан тафсири

حَدَّثَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ يُوسُفَ، حَدَّثَنَا اللَّيْثُ، عَنْ عُقَيْلٍ، قَالَ ابْنُ شِهَابٍ سَمِعْتُ أَبَا سَلَمَةَ، قَالَ أَخْبَرَنِي جَابِرُ بْنُ عَبْدِ اللَّهِ، أَنَّهُ سَمِعَ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يُحَدِّثُ عَنْ فَتْرَةِ الْوَحْىِ ‏"‏ فَبَيْنَا أَنَا أَمْشِي سَمِعْتُ صَوْتًا مِنَ السَّمَاءِ فَرَفَعْتُ بَصَرِي قِبَلَ السَّمَاءِ، فَإِذَا الْمَلَكُ الَّذِي جَاءَنِي بِحِرَاءٍ قَاعِدٌ عَلَى كُرْسِيٍّ بَيْنَ السَّمَاءِ وَالأَرْضِ، فَجَئِثْتُ مِنْهُ حَتَّى هَوَيْتُ إِلَى الأَرْضِ، فَجِئْتُ أَهْلِي فَقُلْتُ زَمِّلُونِي زَمِّلُونِي‏.‏ فَزَمَّلُونِي فَأَنْزَلَ اللَّهُ تَعَالَى ‏{‏يَا أَيُّهَا الْمُدَّثِّرُ‏}‏ إِلَى قَوْلِهِ ‏{‏فَاهْجُرْ‏}‏ ‏"‏ ـ قَالَ أَبُو سَلَمَةَ وَالرِّجْزَ الأَوْثَانَ ـ ‏"‏ ثُمَّ حَمِيَ الْوَحْىُ وَتَتَابَعَ ‏"‏‏.‏

Абдуллаҳ ибн Юсуф, Лайсдан, у Уқайлдан: Ибн Шиҳоб айтди: Абу Саламани эшитдим: Менга Жобир ибн Абдуллаҳ хабар берди: У Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламни ваҳийнинг фатраси ҳақида сўзлаб бераётганини эшитди: «Мен юриб бораётганимда осмондан бир товуш эшитдим. Кўзими осмон томон кўтардим, мана Ҳирода менга келган малоика осмон билан ер орасидаги бир курсида ўтирибди. Мен ундан қўрқуб ерга йиқилгудек бўлдим. Аҳлим (оилам) олдига келиб: Мени ўранг, мени ўранг, дедим. Мени ўрадилар. Шунда Аллаҳ таоло «Эй жун (либос)га ўраниб олған» дан то «(палидликдан) йироқ бўл» гача (оятини) нозил қилди» — Абу Салама: Рижз — бутлар (дегани), деди — «Сўнг ваҳий қизиб, кетма-кет кела бошлади».

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳул Бухорий, 4925-ҳадисПайғамбарнинг Қуръан тафсири

Мен юриб бораётганимда осмондан бир товуш эшитдим. Бошимни кўтардим, мана Ҳирода менга келган малоика осмон билан ер орасидаги бир курсида ўтирибди. Мен ундан қўрқиб (титраб) кетдим ва қайтиб: Мени ўранг, мени…

Саҳиҳул Бухорий, 4954-ҳадисПайғамбарнинг Қуръан тафсири

Мен юриб бораётганимда осмондан бир товуш эшитдим. Кўзими кўтардим, мана Ҳирода менга келган малоика осмон билан ер орасидаги бир курсида ўтирибди. Мен ундан қўрқиб қайтдим ва: Мени ўранг, мени ўранг, дедим…

Саҳиҳул Бухорий, 3238-ҳадисЯратилиш бошланиши

Сўнг мендан ваҳй бир муддат тўхтаб (сус) қолди. Мен юриб бораётганимда осмондан бир овоз эшитдим, кўзимни осмонга (қараб) кўтардим, бирдан мени Ҳирода келган малоика осмон билан ер орасида бир курсида ўтирган…

Саҳиҳул Бухорий, 4-ҳадисВаҳий бошланиши

Мен юриб кетаётганимда, осмондан бир овоз эшитдим. Бошимни кўтарсам, Ҳирода менга келган ўша малоика осмон билан ер орасида бир курсида ўтирган эди. Мен ундан қўрқиб, қайтиб келдим ва: Мени ўраб қўйинг,…

Сунани Термизий, 3325-ҳадисТафсир китоби

Мен юриб бораётганимда, осмондан бир овоз эшитдим. Бошимни кўтариб қарасам, мана, Ҳирода менга келган Малоика осмон билан ер орасида курси устида ўтирган эди. Мен ундан қўрқиб (титраб) тушдим. Қайтиб келиб:…

Саҳиҳул Бухорий, 4924-ҳадисПайғамбарнинг Қуръан тафсири

Эй жун (либос)га ўраниб олган Ўқи, яратган Роббинг номи билан Эй жун (либос)га ўраниб олган Ўқи, Роббинг номи билан Мен Ҳирода яшадим. Яшашими тугатганимда тушдим ва водий ичига кирдим. Менга нидо қилинди.…