Саҳиҳул Бухорий — 5102-ҳадис

Никоҳ китоби · Икки йилдан кейин эмизиш ҳисобга олинмаслиги

5102-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Никоҳ китоби

حَدَّثَنَا أَبُو الْوَلِيدِ، حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنِ الأَشْعَثِ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ مَسْرُوقٍ، عَنْ عَائِشَةَ ـ رضى الله عنها ـ أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم دَخَلَ عَلَيْهَا وَعِنْدَهَا رَجُلٌ، فَكَأَنَّهُ تَغَيَّرَ وَجْهُهُ، كَأَنَّهُ كَرِهَ ذَلِكَ فَقَالَتْ إِنَّهُ أَخِي‏.‏ فَقَالَ ‏ "‏ انْظُرْنَ مَا إِخْوَانُكُنَّ، فَإِنَّمَا الرَّضَاعَةُ مِنَ الْمَجَاعَةِ ‏"‏‏.‏

Абул Валид, Шуъбадан, у Ашъасдан, у отасидан, у Масруқдан, у Оишадан (розияллаҳу анҳо) ривоят қилади: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам унинг олдига кирдилар, унинг ёнида бир эркак бор эди. Гўё у кишининг юзлари ўзгарди, гўё буни ёқтирмадилар. У: У менинг (ризоатдан) акам, деди. У: «Биродарларингиз кимлигига қаранглар, чунки ризоат (эътибор бериладиган эмиш фақат гўдаклик) очлиги (пайтида)дир» дедилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳи Муслим, 3606-ҳадисЭмизиш китоби

Ё Расулуллаҳ, у менинг эмизишдан бўлган акамдир Эмизишдан бўлган акаларингизга (диққат билан) қаранг, чунки эмизиш (ҳаром қиладигани) фақат очликдан (чақалоқликдаги тўйдирадиган эмизиш)дир

Сунани Термизий, 1702-ҳадисЖиҳод китоби

Менга заифларингизни излаб келтиринг, чунки сиз фақат заифларингиз сабабли ризқланасиз ва нусрат топасиз,

Сунани Насоий, 3312-ҳадисНикоҳ китоби

Ё Расулуллаҳ, у менинг эмикдош акам, Ака-укаларингиз кимлигига қараб кўринглар — яна бир бор: эмикдош ака-укаларингиз кимлигига қараб кўринглар, чунки эмизиш (ҳаром қиладиган эмизиш) очликдан (бўладиган…

Сунани Насоий, 3179-ҳадисЖиҳод китоби

Мен учун заифларни изланглар (топинг), зеро сизлар фақат заифларингиз сабабли ризқланасизлар ва нусрат (ёрдам) топасизлар,

Саҳиҳул Бухорий, 3259-ҳадисЯратилиш бошланиши

Намозни салқинга (кечиктириб) ўқинглар, чунки иссиқнинг қаттиқлиги жаҳаннамнинг қайнашидандир

Сунани Абу Довуд, 668-ҳадисНамоз китоби

Сафларингизни тўғриланглар, чунки сафни тўғрилаш намознинг камолидандир.