Саҳиҳул Бухорий — 5232-ҳадис

Никоҳ китоби · Эркак бегона аёл билан хилватда қолмаслиги

5232-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Никоҳ китоби

حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ، حَدَّثَنَا لَيْثٌ، عَنْ يَزِيدَ بْنِ أَبِي حَبِيبٍ، عَنْ أَبِي الْخَيْرِ، عَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ ‏"‏ إِيَّاكُمْ وَالدُّخُولَ عَلَى النِّسَاءِ ‏"‏‏.‏ فَقَالَ رَجُلٌ مِنَ الأَنْصَارِ يَا رَسُولَ اللَّهِ أَفَرَأَيْتَ الْحَمْوَ‏.‏ قَالَ ‏"‏ الْحَمْوُ الْمَوْتُ ‏"‏‏.‏

Қутайба ибн Саид, Лайсдан, у Язид ибн Абу Ҳабибдан, у Абул Хайрдан, у Уқба ибн Омирдан ривоят қилади: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Аёлларнинг олдига киришдан эҳтиёт бўлинглар» дедилар. Ансордан бир киши: Эй Расулуллаҳ, ҳамв (эр томонидан қариндош) ҳақида нима дейсиз? деди. У: «Ҳамв — ўлимдир» дедилар.