Саҳиҳул Бухорий — 5303-ҳадис

Талоқ китоби · Лиъон

5303-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Талоқ китоби

حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ الْمُثَنَّى، حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ سَعِيدٍ، عَنْ إِسْمَاعِيلَ، عَنْ قَيْسٍ، عَنْ أَبِي مَسْعُودٍ، قَالَ وَأَشَارَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم بِيَدِهِ نَحْوَ الْيَمَنِ ‏ "‏ الإِيمَانُ هَا هُنَا ـ مَرَّتَيْنِ ـ أَلاَ وَإِنَّ الْقَسْوَةَ وَغِلَظَ الْقُلُوبِ فِي الْفَدَّادِينَ حَيْثُ يَطْلُعُ قَرْنَا الشَّيْطَانِ رَبِيعَةَ وَمُضَرَ ‏"‏‏.‏

Муҳаммад ибнул Мусанно, Яҳё ибн Саиддан, у Исмоилдан, у Қайсдан, у Абу Масъуддан ривоят қилади: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам қўли билан Яман томон ишора қилиб: «Иймон мана шу ерда — икки марта. Огоҳ бўлинглар, қаттиқдиллик ва дилларнинг ғофилликлари, бақириб (туяларини ҳайдаб) юрувчи чўпонларда — шайтоннинг икки шохи чиқадиган жойда — Рабиъа ва Музарда (бўлади)» дедилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳул Бухорий, 3302-ҳадисЯратилиш бошланиши

Иймон мана шу ерда — яманликдадир. Огоҳ бўлинглар, қаттиқдиллик ва қалб ғилзати (қаттиқлиги) туя думлари тубида (фаддодинларда) — Рабиа ва Музарда шайтоннинг икки шохи чиқадиган жойда(дир)

Саҳиҳул Бухорий, 4387-ҳадисҒазотлар китоби

Иймон мана шу ерда (Яманда) Қаттиққўллик ва қалбларнинг қаттиқлиги эса бақироқ (фаддадин) — туяларнинг думлари тагида (чорвадор)ларда, шайтон икки шохи чиқадиган жойда — Робиа ва Музардадир.

Саҳиҳи Муслим, 181-ҳадисИймон китоби

Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) қўли билан Яман томонга ишорат қилди ва: "Огоҳ бўлинглар, албатта иймон мана шу ерда(дир); ва қаттиқлик ҳамда қалблар дағаллиги — туялар думлари илдизи янидаги (деқончиликни…

Саҳиҳи Муслим, 7296-ҳадисФитналар ва қиёмат аломатлари

Диққат! Албатта фитна мана шу ерда! Диққат! Албатта фитна мана шу ерда шайтоннинг икки шохи чиқадиган ерда

Саҳиҳул Бухорий, 4389-ҳадисҒазотлар китоби

Иймон — яманий, фитна эса мана шу ерда (шарқда), мана шу ерда шайтоннинг шохи чиқади.