حَدَّثَنَا أَبُو النُّعْمَانِ، حَدَّثَنَا حَمَّادُ بْنُ زَيْدٍ، عَنْ أَيُّوبَ، عَنْ مُحَمَّدٍ، عَنْ سَلْمَانَ بْنِ عَامِرٍ، قَالَ مَعَ الْغُلاَمِ عَقِيقَةٌ. وَقَالَ حَجَّاجٌ حَدَّثَنَا حَمَّادٌ أَخْبَرَنَا أَيُّوبُ وَقَتَادَةُ وَهِشَامٌ وَحَبِيبٌ عَنِ ابْنِ سِيرِينَ عَنْ سَلْمَانَ عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم.
Абун Нуъмон, Ҳаммод ибн Зайддан, у Айюбдан, у Муҳаммаддан, у Салмон ибн Омирдан ривоят қилади: У: Ўғил (туғилиши) билан ақиқа (қурбонлик) бордир, деди. Ҳажжож: Бизга Ҳаммод, у Айюб, Қатода, Ҳишом ва Ҳабибдан, улар Ибн Сийриндан, у Салмондан, у Набий соллаллаҳу алайҳи васалламдан (ривоят қилди), деди.