Саҳиҳул Бухорий — 5472-ҳадис

Ақиқа китоби · Ақиқада чақалоқдан озорни кетказиш

5472-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Ақиқа китоби

وَقَالَ غَيْرُ وَاحِدٍ عَنْ عَاصِمٍ، وَهِشَامٍ، عَنْ حَفْصَةَ بِنْتِ سِيرِينَ، عَنِ الرَّبَابِ، عَنْ سَلْمَانَ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم‏.‏ وَرَوَاهُ يَزِيدُ بْنُ إِبْرَاهِيمَ عَنِ ابْنِ سِيرِينَ عَنْ سَلْمَانَ قَوْلَهُ‏.‏ وَقَالَ أَصْبَغُ أَخْبَرَنِي ابْنُ وَهْبٍ عَنْ جَرِيرِ بْنِ حَازِمٍ عَنْ أَيُّوبَ السَّخْتِيَانِيِّ عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ سِيرِينَ حَدَّثَنَا سَلْمَانُ بْنُ عَامِرٍ الضَّبِّيُّ قَالَ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ ‏ "‏ مَعَ الْغُلاَمِ عَقِيقَةٌ، فَأَهْرِيقُوا عَنْهُ دَمًا وَأَمِيطُوا عَنْهُ الأَذَى ‏"‏‏.‏ حَدَّثَنِي عَبْدُ اللَّهِ بْنُ أَبِي الأَسْوَدِ، حَدَّثَنَا قُرَيْشُ بْنُ أَنَسٍ، عَنْ حَبِيبِ بْنِ الشَّهِيدِ، قَالَ أَمَرَنِي ابْنُ سِيرِينَ أَنْ أَسْأَلَ الْحَسَنَ، مِمَّنْ سَمِعَ حَدِيثَ الْعَقِيقَةِ، فَسَأَلْتُهُ فَقَالَ مِنْ سَمُرَةَ بْنِ جُنْدَبٍ‏.‏

Бир неча (рови) Осим ва Ҳишомдан, улар Ҳафса бинти Сийриндан, у Робобдан, у Салмондан, у Набий соллаллаҳу алайҳи васалламдан (ривоят қилди). Буни Язид ибн Иброҳим Ибн Сийриндан, у Салмондан унинг сўзи (сифатида мавқуф) ривоят қилди. Асбағ: Менга Ибн Ваҳб, у Жарир ибн Ҳозимдан, у Айюб Сахтиёнийдан, у Муҳаммад ибн Сийриндан хабар берди: Бизга Салмон ибн Омир Заббий айтиб берди: Мен Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг: «Ўғил (туғилиши) билан ақиқа бордир, бас, у учун бир қон (қурбонлик) тўкинглар ва ундан озорни (сочини) кетказинглар» деганларини эшитдим, деди. Абдуллаҳ ибн Абул Асвад: Бизга Қурайш ибн Анас, у Ҳабиб ибнуш Шаҳиддан айтиб берди: Ибн Сийрин менга — Ҳасандан: У ақиқа ҳадисини кимдан эшитди? деб сўрашни буюрди. Мен ундан сўрадим, у: Самура ибн Жундубдан, деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Насоий, 4214-ҳадисАқиқа китоби

Ўғил бола учун ақиқа бордир, демак, у учун қон тўкинглар (жонлиқ сўйинглар) ва ундан озорни (сочини) кетказинглар,

Сунани Абу Довуд, 2839-ҳадисҚурбонлик китоби

Ўғил бола билан бирга унинг ақиқаси бордир, шундай экан унинг учун қон тўкинг (қурбонлик қилинг) ва ундан озорни кетказинг.

Сунани Термизий, 1157-ҳадисЭмизиш китоби

Бола (қонуний никоҳдаги) тўшак (эгаси) учундир, зинокорга эса тош (йўқлик) (насибадир),

Сунани Насоий, 4873-ҳадисЎғри қўлини кесиш китоби

Аллаҳ ўғрини лаънатлади: у тухум ўғирлайди-ю, қўли кесилади; арқон ўғирлайди-ю, қўли кесилади,

Саҳиҳи Муслим, 3535-ҳадисНикоҳ китоби

Киши аёлига орқа томонидан, (лекин) унинг олдига (қубулга) қовушса, бола ғилай бўлади

Саҳиҳи Муслим, 4408-ҳадисҲудуд (жазолар) китоби

Тухумни ўғирлаб қўли кесиладиган, арқонни ўғирлаб қўли кесиладиган ўғрини Аллаҳ лаънатласин