Саҳиҳул Бухорий — 5589-ҳадис

Ичимликлар китоби · Ақлни хира қиладиган ҳар ичимлик хамрдир

5589-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Ичимликлар китоби

حَدَّثَنَا حَفْصُ بْنُ عُمَرَ، حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ أَبِي السَّفَرِ، عَنِ الشَّعْبِيِّ، عَنِ ابْنِ عُمَرَ، عَنْ عُمَرَ، قَالَ الْخَمْرُ يُصْنَعُ مِنْ خَمْسَةٍ مِنَ الزَّبِيبِ وَالتَّمْرِ وَالْحِنْطَةِ وَالشَّعِيرِ وَالْعَسَلِ‏.‏

Ҳафс ибн Умар, Шуъбадан, у Абдуллаҳ ибн Абус Сафардан, у Шаъбийдан, у Ибн Умардан, у Умардан ривоят қилади: У: Хамр беш (нарса)дан: майиз, хурмо, буғдой, арпа ва асалдан тайёрланади, деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Термизий, 837-ҳадисҲаж китоби

Беш фосиқ (зараркунанда) бор, улар ҳаром (Макка)да ҳам ўлдирилади: сичқон, чаён, қарға, қорақуш (калхат) ва тишлайдиган ит,

Саҳиҳул Бухорий, 3314-ҳадисЯратилиш бошланиши

Беш фосиқ (зарарли жонзот) Ҳарамда (ҳам) ўлдирилади: сичқон, чаён, қарчиғай (калхат), қарға ва тишлайдиган ит

Саҳиҳи Муслим, 597-ҳадисТаҳорат китоби

): У: "Фитрат — беш (нарса)дир — ёки: фитратдан беш (нарса): хатна (қилдириш), истиҳдод (қолтиқ-қов тукини олиш), тирноқларни олиш, қолтиқни юлиш ва мўйловни қирқиш" деди.

Саҳиҳи Муслим, 598-ҳадисТаҳорат китоби

): У: "Фитрат — беш (нарса): хатна (қилдириш), истиҳдод (қов тукини олиш), мўйловни қирқиш, тирноқларни олиш ва қолтиқни юлиш" деди.

Саҳиҳи Муслим, 113-ҳадисИймон китоби

Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): "Ислом беш (нарса) узра қурилган: ла илаҳа иллаллаҳ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва Расули эканига гувоҳлик беришга, намозни барпо қилишга, закот беришга, Байтни ҳаж қилишга ва…

Сунани Насоий, 4912-ҳадисЎғри қўлини кесиш китоби

), у деди: Абу Бакр (розияллаҳу анҳу) қиймати беш дирҳам бўлган қалқон (ўғирлангани) учун (ўғрининг қўлини) кесди. Тўғриси шудир.