حَدَّثَنَا حَجَّاجُ بْنُ مِنْهَالٍ، حَدَّثَنَا جُوَيْرِيَةُ، عَنْ نَافِعٍ، عَنِ الْقَاسِمِ، عَنْ عَائِشَةَ ـ رضى الله عنها ـ أَنَّهَا اشْتَرَتْ نُمْرُقَةً فِيهَا تَصَاوِيرُ، فَقَامَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم بِالْبَابِ فَلَمْ يَدْخُلْ. فَقُلْتُ أَتُوبُ إِلَى اللَّهِ مِمَّا أَذْنَبْتُ. قَالَ " مَا هَذِهِ النُّمْرُقَةُ ". قُلْتُ لِتَجْلِسَ عَلَيْهَا وَتَوَسَّدَهَا. قَالَ " إِنَّ أَصْحَابَ هَذِهِ الصُّوَرِ يُعَذَّبُونَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، يُقَالُ لَهُمْ أَحْيُوا مَا خَلَقْتُمْ. وَإِنَّ الْمَلاَئِكَةَ لاَ تَدْخُلُ بَيْتًا فِيهِ الصُّورَةُ ".
Ҳажжож ибн Минҳол, Жувайриядан, у Нофиъдан, у Қосимдан, у Оишадан (розияллаҳу анҳо) ривоят қилади: У ичида суратлар бўлган бир ёстиқ (намруқа) сотиб олди. Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам уни кўрганларида, эшик олдида турдилар ва ичкарига кирмадилар. У (Оиша) у кишининг юзларида ёқтирмасликни (кероҳатни) англади ва: Эй Расулуллаҳ, Аллаҳга ва Расулига тавба қиламан, мен нима гуноҳ қилдим? деди. У: «Бу ёстиқнинг аҳволи нима?» дедилар. У: Уни сиз унга ўтиришингиз ва ёстиқ қилишингиз учун сотиб олдим, деди. Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Албатта мана шу суратларнинг эгалари қиёмат куни азобланадилар, уларга: Ўзингиз яратган нарсани тирилтиринг, дейилади. Ва албатта ичида суратлар бўлган уйга малоикалар кирмайдилар» дедилар.