Саҳиҳул Бухорий — 5951-ҳадис

Кийим китоби · Қиёматда тасвир чизувчиларнинг азоби

5951-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Кийим китоби

حَدَّثَنَا إِبْرَاهِيمُ بْنُ الْمُنْذِرِ، حَدَّثَنَا أَنَسُ بْنُ عِيَاضٍ، عَنْ عُبَيْدِ اللَّهِ، عَنْ نَافِعٍ، أَنَّ عَبْدَ اللَّهِ بْنَ عُمَرَ ـ رضى الله عنهما ـ أَخْبَرَهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ ‏ "‏ إِنَّ الَّذِينَ يَصْنَعُونَ هَذِهِ الصُّوَرَ يُعَذَّبُونَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ يُقَالُ لَهُمْ أَحْيُوا مَا خَلَقْتُمْ ‏"‏‏.‏

Иброҳим ибнул Мунзир, Анас ибн Иёздан, у Убайдуллаҳдан, у Нофиъдан ривоят қилади: Абдуллаҳ ибн Умар (розияллаҳу анҳумо) унга хабар берди: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Албатта мана шу суратларни ясайдиганлар қиёмат куни азобланадилар; уларга: Ўзингиз яратган нарсани тирилтиринг, дейилади» дедилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳул Бухорий, 7557-ҳадисТавҳид китоби

): Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): "Албатта мана шу суратларни (жонзот тасвирларини чизганлар) соҳиблари қиёмат куни азобланадилар ва уларга: ‹Сиз яратган(нарса)ни тирилтиринглар› дейилади" деди.

Саҳиҳи Муслим, 5535-ҳадисКийим ва безак

Суратлар ясайдиганлар Қиёмат кунида азобланадилар, уларга: ‹Ўзингиз яратган нарсангизга жон ато этинг!› дейилади.

Саҳиҳул Бухорий, 7558-ҳадисТавҳид китоби

Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам): "Албатта мана шу суратларнинг соҳиблари қиёмат куни азобланадилар ва уларга: ‹Сиз яратган(нарса)ни тирилтиринглар› дейилади" деди.

Саҳиҳул Бухорий, 5961-ҳадисКийим китоби

Бу ёстиқнинг аҳволи нима? Албатта мана шу суратларнинг эгалари қиёмат куни азобланадилар, уларга: Ўзингиз яратган нарсани тирилтиринг, дейилади Албатта ичида суратлар бўлган уйга малоикалар кирмайдилар

Сунани Насоий, 5362-ҳадисЗийнат китоби

Албатта, мана шу суратларнинг эгалари қиёмат куни азобланадилар ва уларга: «Яратган нарсаларингизга жон беринг,

Сунани Насоий, 5361-ҳадисЗийнат китоби

Албатта, мана шу суратларни ясайдиган эгалари қиёмат куни азобланадилар, уларга: «Яратган нарсаларингизга жон беринг,