Саҳиҳул Бухорий — 7557-ҳадис

Тавҳид китоби · Аллаҳнинг сизни ва амалларингизни яратгани

7557-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Тавҳид китоби

حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ، حَدَّثَنَا اللَّيْثُ، عَنْ نَافِعٍ، عَنِ الْقَاسِمِ بْنِ مُحَمَّدٍ، عَنْ عَائِشَةَ ـ رضى الله عنها ـ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ ‏ "‏ إِنَّ أَصْحَابَ هَذِهِ الصُّوَرِ يُعَذَّبُونَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، وَيُقَالُ لَهُمْ أَحْيُوا مَا خَلَقْتُمْ ‏"‏‏.‏

Оиша (розияллаҳу анҳо) (ривоят қилди): Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): "Албатта мана шу суратларни (жонзот тасвирларини чизганлар) соҳиблари қиёмат куни азобланадилар ва уларга: ‹Сиз яратган(нарса)ни тирилтиринглар› дейилади" деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳул Бухорий, 7558-ҳадисТавҳид китоби

Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам): "Албатта мана шу суратларнинг соҳиблари қиёмат куни азобланадилар ва уларга: ‹Сиз яратган(нарса)ни тирилтиринглар› дейилади" деди.

Саҳиҳул Бухорий, 5951-ҳадисКийим китоби

Албатта мана шу суратларни ясайдиганлар қиёмат куни азобланадилар; уларга: Ўзингиз яратган нарсани тирилтиринг, дейилади

Саҳиҳи Муслим, 5535-ҳадисКийим ва безак

Суратлар ясайдиганлар Қиёмат кунида азобланадилар, уларга: ‹Ўзингиз яратган нарсангизга жон ато этинг!› дейилади.

Саҳиҳул Бухорий, 2105-ҳадисСавдо-сотиқ китоби

Бу ёстиқчага нима бўлди? Албатта бу суратларнинг эгалари қиёмат куни азобланади ва уларга: ‹Сиз яратган (суратлар)ни тирилтиринг!› дейилади Албатта ичида суратлар бўлган уйга малоикалар кирмайди

Саҳиҳул Бухорий, 5957-ҳадисКийим китоби

Бу ёстиқнинг аҳволи нима? Албатта мана шу суратларнинг эгалари қиёмат куни азобланадилар, уларга: Ўзингиз яратган нарсани тирилтиринг, дейилади. Ва албатта ичида суратлар бўлган уйга малоикалар кирмайдилар

Саҳиҳул Бухорий, 7108-ҳадисФитналар китоби

Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): "Аллаҳ бир қавмга азоб нозил қилса, азоб улар орасида бўлган(ҳар)кимга етади, кейин улар ўз амаллари бўйича қайтарилади (тирилтирилади)" деди.