حَدَّثَنِي إِسْحَاقُ، حَدَّثَنَا خَالِدٌ الْوَاسِطِيُّ، عَنِ الْجُرَيْرِيِّ، عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ أَبِي بَكْرَةَ، عَنْ أَبِيهِ ـ رضى الله عنه ـ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم " أَلاَ أُنَبِّئُكُمْ بِأَكْبَرِ الْكَبَائِرِ ". قُلْنَا بَلَى يَا رَسُولَ اللَّهِ. قَالَ " الإِشْرَاكُ بِاللَّهِ، وَعُقُوقُ الْوَالِدَيْنِ ". وَكَانَ مُتَّكِئًا فَجَلَسَ فَقَالَ " أَلاَ وَقَوْلُ الزُّورِ وَشَهَادَةُ الزُّورِ، أَلاَ وَقَوْلُ الزُّورِ وَشَهَادَةُ الزُّورِ ". فَمَا زَالَ يَقُولُهَا حَتَّى قُلْتُ لاَ يَسْكُتُ.
Ишоқ, Холид Воситийдан, у Журайрийдан, у Абдураҳмон ибн Абу Бакрадан, у отасидан (розияллаҳу анҳу) ривоят қилади: У: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Сизларга катта гуноҳларнинг энг каттасини хабар бермайми?» дедилар. Биз: Ҳа (беринг), эй Расулуллаҳ, дедик. У: «Аллаҳга ширк келтириш ва ота-онага оқлик қилиш» дедилар — у киши суянган эдилар, сўнг ўтириб олдилар ва: «Огоҳ бўлинглар, ёлғон сўз ва ёлғон гувоҳлик! Огоҳ бўлинглар, ёлғон сўз ва ёлғон гувоҳлик!» дедилар. У киши буни — мен: Тўхтамайдилар, дегунимча — такрорлаб турдилар.