Саҳиҳул Бухорий — 6105-ҳадис

Одоб китоби · Биродарини асоссиз кофир дегувчи

6105-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Одоб китоби

حَدَّثَنَا مُوسَى بْنُ إِسْمَاعِيلَ، حَدَّثَنَا وُهَيْبٌ، حَدَّثَنَا أَيُّوبُ، عَنْ أَبِي قِلاَبَةَ، عَنْ ثَابِتِ بْنِ الضَّحَّاكِ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ ‏ "‏ مَنْ حَلَفَ بِمِلَّةٍ غَيْرِ الإِسْلاَمِ كَاذِبًا فَهْوَ كَمَا قَالَ، وَمَنْ قَتَلَ نَفْسَهُ بِشَىْءٍ عُذِّبَ بِهِ فِي نَارِ جَهَنَّمَ، وَلَعْنُ الْمُؤْمِنِ كَقَتْلِهِ، وَمَنْ رَمَى مُؤْمِنًا بِكُفْرٍ فَهْوَ كَقَتْلِهِ ‏"‏‏.‏

Мусо ибн Исмоил, Вуҳайбдан: Бизга Айюб, у Абу Қилобадан, у Собит ибнуз Заҳҳокдан, у Набий соллаллаҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: «Ким исломдан бошқа миллат (дийн) билан ёлғондан қасам ичса, у ўзи айтгандекдир. Ким ўзини бирор нарса билан ўлдирса, қиёмат куни жаҳаннам ўтида ўша билан азобланади. Мўминни лаънатлаш — уни ўлдиргандекдир. Ким мўминни куфрда айбласа, у уни ўлдиргандекдир» дедилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳул Бухорий, 6047-ҳадисОдоб китоби

Ким исломдан бошқа миллат (дийн) билан қасам ичса (масалан: агар шундай қилсам яҳудийман деса), у ўзи айтгандекдир (гуноҳкордир). Одам боласига ўзи эга бўлмаган нарсада назр (аташ) йўқ. Ким дунёда ўзини бирор…

Саҳиҳул Бухорий, 6652-ҳадисҚасам ва назр

"Ким Ислом миллатидан бошқа (дин) билан қасам ичса, у (ўзи) деганидекдир (яъни шу динда бўлади). Ким ўзини бир нарса билан ўлдирса, жаҳаннам оловида шу (нарса) билан азобланади. Мўминни лаънатлаш — уни…

Сунани Абу Довуд, 3257-ҳадисҚасам ва назр

Ким Ислом миллатидан ўзга бир миллат билан ёлғондан қасам ичса, у ўзи айтганидек бўлади. Ким ўзини бирор нарса билан ўлдирса, қиёмат куни ўша билан азобланади. Кишининг ўзи эга бўлмаган нарсада назри йўқ

Саҳиҳул Бухорий, 1364-ҳадисЖаноза китоби

Ким Исломдан бошқа миллат (дин) билан атайлаб ёлғон қасам ичса, у ўзи айтганидек (бўлади). Ким ўзини темир (қурол) билан ўлдирса, дўзах ўтида ўша (темир) билан азобланади Бир кишининг жароҳати бор эди, у…

Саҳиҳул Бухорий, 1363-ҳадисЖаноза китоби

Ким Исломдан бошқа миллат (дин) билан атайлаб ёлғон қасам ичса, у ўзи айтганидек (бўлади). Ким ўзини темир (қурол) билан ўлдирса, дўзах ўтида ўша (темир) билан азобланади Бир кишининг жароҳати бор эди, у…