Саҳиҳул Бухорий — 6117-ҳадис

Одоб китоби · Ҳаё

6117-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Одоб китоби

حَدَّثَنَا آدَمُ، حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنْ قَتَادَةَ، عَنْ أَبِي السَّوَّارِ الْعَدَوِيِّ، قَالَ سَمِعْتُ عِمْرَانَ بْنَ حُصَيْنٍ، قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم ‏ "‏ الْحَيَاءُ لاَ يَأْتِي إِلاَّ بِخَيْرٍ ‏"‏‏.‏ فَقَالَ بُشَيْرُ بْنُ كَعْبٍ مَكْتُوبٌ فِي الْحِكْمَةِ إِنَّ مِنَ الْحَيَاءِ وَقَارًا، وَإِنَّ مِنَ الْحَيَاءِ سَكِينَةً‏.‏ فَقَالَ لَهُ عِمْرَانُ أُحَدِّثُكَ عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم وَتُحَدِّثُنِي عَنْ صَحِيفَتِكَ‏.‏

Одам, Шуъбадан, у Қатодадан, у Абус Саввор Адавийдан ривоят қилади: У: Имрон ибн Ҳусайнни эшитдйм: У: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Ҳаё (уят) фақат яхшилик келтиради» дедилар, деди. Бушайр ибн Каъб: Ҳикматда: Ҳаёдан виқор (салобат) бўлади, ҳаёдан сокинлик (тинчлик) бўлади, деб ёзилган, деди. Имрон унга: Мен сенга Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламдан айтиб беряпман, сен эса менга ўз саҳифанг (китобинг)дан айтиб беряпсанми? деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳи Муслим, 158-ҳадисИймон китоби

. Бушайр ибн Каъб: "Ҳикматда — ундан баъзиси вақор, ундан баъзиси сакинат деб — ёзилган" деди. Имрон: "Мен сенга Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан (ҳадис) айтаман-у, сен менга ўз саҳифаларингдан айтасанми?"…

Саҳиҳул Бухорий, 6632-ҳадисҚасам ва назр

. Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам): "Йўқ, жони қўлимда бўлган Зотга қасамки, мен сенга ўз нафсингдан ҳам суюклироқ бўлгунимча (иймон камол бўлмайди)" деди. Умар унга: "Энди, валлаҳи, сен менга ўз нафсимдан…

Саҳиҳул Бухорий, 453-ҳадисНамоз китоби

Зуҳрийдан: Абу Салама ибн Абдурраҳмон ибн Авф менга хабар беришича, у Ҳассон ибн Собит Ансорий Абу Ҳурайрани гувоҳликка чақириб: ‹Аллаҳ ҳақи, сен Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг: ‹Эй Ҳассон, Расулуллаҳ…

Сунани Насоий, 3809-ҳадисДеҳқончилик китоби

Имрон ибн Ҳусайннинг шундай деяётганини эшитдим: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Сизларнинг энг яхшиларингиз менинг асримдагилардир, сўнг улардан кейингилар, сўнг улардан кейингилар, сўнг улардан…

Саҳиҳул Бухорий, 4831-ҳадисПайғамбарнинг Қуръан тафсири

Ийҳроҳим ибн Ҳамза, Ҳотимдан, у Муовиядан: Менга амаким Абул Ҳубоб Саид ибн Ясор Абу Ҳурайрадан шуни (олдинги ҳадисни) айтиб берди, сўнг Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: Хоҳласангиз «Бас, агар (ҳокимиятга)…

Саҳиҳи Муслим, 324-ҳадисИймон китоби

): У Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)га: "Эй Расулуллаҳ, айтинг-чи, мен жоҳилиятда таҳаннус (ибодат) қилган ишларим — садақа, қул озод қилиш, қариндошлик улаш — бўлган, уларда (савоб) ажр борми?" деди.…