حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ كَثِيرٍ، حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، حَدَّثَنَا سُلَيْمَانُ، عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ ـ رضى الله عنه ـ قَالَ عَطَسَ رَجُلاَنِ عِنْدَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فَشَمَّتَ أَحَدَهُمَا وَلَمْ يُشَمِّتِ الآخَرَ، فَقِيلَ لَهُ فَقَالَ " هَذَا حَمِدَ اللَّهَ، وَهَذَا لَمْ يَحْمَدِ اللَّهَ ".
Муҳаммад ибн Касир, Суфёндан: Бизга Сулаймон, у Анас ибн Моликдан (розияллаҳу анҳу) айтиб берди: У: Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг олдида икки киши аксирди, у киши улардан бирига (ярҳамукаллаҳ деб) жавоб бердилар, иккинчисига жавоб бермадилар. У кишига (сабаби) айтилди (сўралди). У: «Бу — Аллаҳга ҳамд айтди, бу эса Аллаҳга ҳамд айтмади» дедилар.