Саҳиҳул Бухорий — 6322-ҳадис

Дуо китоби · Ҳожатхонага киришда айтиладиган дуо

6322-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Дуо китоби

حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ عَرْعَرَةَ، حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنْ عَبْدِ الْعَزِيزِ بْنِ صُهَيْبٍ، عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ ـ رضى الله عنه ـ قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم إِذَا دَخَلَ الْخَلاَءَ قَالَ ‏ "‏ اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْخُبُثِ وَالْخَبَائِثِ ‏"‏‏.‏

Муҳаммад ибн Аръара, Шуъбадан, у Абдулазиз ибн Суҳайбдан, у Анас ибн Моликдан (розияллаҳу анҳу) ривоят қилади: У: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам ҳожатхонага кирганларида: «Аллаҳим, мен Сендан хубс (эркак жинлар) ва хабоислар (урғочи жинлар)дан паноҳ тилайман» дер эдилар, деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам