Саҳиҳул Бухорий — 6383-ҳадис

Дуо китоби · Таҳорат пайтидаги дуо

6383-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Дуо китоби

حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ الْعَلاَءِ، حَدَّثَنَا أَبُو أُسَامَةَ، عَنْ بُرَيْدِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ، عَنْ أَبِي بُرْدَةَ، عَنْ أَبِي مُوسَى، قَالَ دَعَا النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم بِمَاءٍ فَتَوَضَّأَ، ثُمَّ رَفَعَ يَدَيْهِ فَقَالَ ‏"‏ اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِعُبَيْدٍ أَبِي عَامِرٍ ‏"‏‏.‏ وَرَأَيْتُ بَيَاضَ إِبْطَيْهِ فَقَالَ ‏"‏ اللَّهُمَّ اجْعَلْهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فَوْقَ كَثِيرٍ مِنْ خَلْقِكَ مِنَ النَّاسِ ‏"‏‏.‏

Муҳаммад ибнул Алў, Абу Усомадан, у Бурайд ибн Абдуллаҳдан, у Абу Бурдадан, у Абу Мусодан ривоят қилади: У: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам сув сўраб таҳорат олдилар, сўнг қўлларини кўтариб: «Аллаҳим, Абу Омирнинг (ўғли) Убайдни мағфират қил» дедилар. Мен икки қўлтуғининг оқлигини кўрдйм. У киши: «Аллаҳим, уни қиёмат куни махлуқотингдан — одамлардан — кўпидан устун қил» дедилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳул Бухорий, 2881-ҳадисЖиҳод китоби

Эй амирул-мўминин, буни ўзингнинг ҳузурингдаги Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг (набира) қизига бер Умм Салит ҳақлироқ Чунки у Уҳуд куни биз учун меш (сув идишлари)ни ташир (ё тикар) эди Тазфиру

Саҳиҳул Бухорий, 4071-ҳадисҒазотлар китоби

Эй амирул-мўминин, мана буни сенин ёнингдаги Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг қизига бер Умму Салит унга ҳақлироқ Чунки у биз учун Уҳуд куни мешларни (сувга) кўтариб келтирар эди

Сунани Абу Довуд, 4970-ҳадисОдоб китоби

Эй Расулуллаҳ, ҳамма дугоналаримнинг куняси бор Ўғлинг Абдуллаҳ билан куня ол Абдуллаҳ ибн Зубайр

Саҳиҳи Муслим, 6406-ҳадисСаҳобалар фазилатлари

Эй амаки, ким сени отди? Ана ўша менинг қотилим, уни кўрмоқдамисан, мени отган ўшадир Уялмайсанми? Сен араб эмасмисан? Нега турмайсан? Аллаҳ сенинг саҳибингни ўлдирди Бу ўқни суғуриб ол Эй биродаримнинг ўғли,…

Саҳиҳи Муслим, 6372-ҳадисСаҳобалар фазилатлари

Эй Аллаҳнинг Расули, хизматкорингиз Анас (учун) Аллаҳга дуо қилинг Аллаҳумма, унинг молини ва фарзандини кўпайтир ва унга берган нарсангда барака бергин

Саҳиҳи Муслим, 6375-ҳадисСаҳобалар фазилатлари

Эй Аллаҳнинг Расули, кичкина хизматкорингиз (учун) Аллаҳга дуо қилинг Аллаҳумма, унинг молини ва фарзандини кўпайтир ва унга (шуларда) барака бергин