حَدَّثَنَا سُلَيْمَانُ بْنُ حَرْبٍ، حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنْ قَتَادَةَ، عَنْ أَنَسٍ، رضى الله عنه قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم " مَا بُعِثَ نَبِيٌّ إِلاَّ أَنْذَرَ أُمَّتَهُ الأَعْوَرَ الْكَذَّابَ، أَلاَ إِنَّهُ أَعْوَرُ، وَإِنَّ رَبَّكُمْ لَيْسَ بِأَعْوَرَ، وَإِنَّ بَيْنَ عَيْنَيْهِ مَكْتُوبٌ كَافِرٌ ". فِيهِ أَبُو هُرَيْرَةَ وَابْنُ عَبَّاسٍ عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم.
Анас (розияллаҳу анҳу) айтди: Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам): "Ҳеч бир Набий юборилмадики, умматини аъвар-каззобдан огоҳлантирмаган бўлса. Огоҳ бўлинглар, у аъвар, сизнинг Роббингиз эса аъвар эмас; унинг икки кўзи орасида ‹кофир› деб ёзилган" деди. Бу ҳақда Абу Ҳурайра ва Ибн Аббосдан ҳам Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан (ривоят) бор.