Саҳиҳул Бухорий — 7139-ҳадис

Ҳукм чиқариш · Амирлар Қурайшдан бўлиши

7139-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Ҳукм чиқариш

حَدَّثَنَا أَبُو الْيَمَانِ، أَخْبَرَنَا شُعَيْبٌ، عَنِ الزُّهْرِيِّ، قَالَ كَانَ مُحَمَّدُ بْنُ جُبَيْرِ بْنِ مُطْعِمٍ يُحَدِّثُ أَنَّهُ بَلَغَ مُعَاوِيَةَ وَهْوَ عِنْدَهُ فِي وَفْدٍ مِنْ قُرَيْشٍ أَنَّ عَبْدَ اللَّهِ بْنَ عَمْرٍو يُحَدِّثُ أَنَّهُ سَيَكُونُ مَلِكٌ مِنْ قَحْطَانَ فَغَضِبَ، فَقَامَ فَأَثْنَى عَلَى اللَّهِ بِمَا هُوَ أَهْلُهُ، ثُمَّ قَالَ أَمَّا بَعْدُ فَإِنَّهُ بَلَغَنِي أَنَّ رِجَالاً مِنْكُمْ يُحَدِّثُونَ أَحَادِيثَ لَيْسَتْ فِي كِتَابِ اللَّهِ، وَلاَ تُؤْثَرُ عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم وَأُولَئِكَ جُهَّالُكُمْ، فَإِيَّاكُمْ وَالأَمَانِيَّ الَّتِي تُضِلُّ أَهْلَهَا، فَإِنِّي سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ ‏ "‏ إِنَّ هَذَا الأَمْرَ فِي قُرَيْشٍ، لاَ يُعَادِيهِمْ أَحَدٌ إِلاَّ كَبَّهُ اللَّهُ عَلَى وَجْهِهِ مَا أَقَامُوا الدِّينَ ‏"‏‏.‏ تَابَعَهُ نُعَيْمٌ عَنِ ابْنِ الْمُبَارَكِ عَنْ مَعْمَرٍ عَنِ الزُّهْرِيِّ عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ جُبَيْرٍ‏.‏

Зуҳрий айтди: Муҳаммад ибн Жубайр ибн Мутъим ривоят қилардики, у Қурайш элчилари орасида Муовиянинг ҳузурида бўлганида, Муовияга — Абдуллаҳ ибн Амр: ‹Қаҳтандан бир подшоҳ бўлади› деб айтар эмиш — деган (хабар) етди. (Муовия) ғазабланди, туриб, Аллаҳга лойиқ мақтовлар билан ҳамд айтди, кейин: "Амма баъд. Менга етдики, сиздан баъзи эркаклар — Аллаҳнинг Китобида йўқ, Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан ҳам ривоят қилинмаган ҳадислар сўзлаб юрибди. Ўша(лар) — сизнинг жоҳилларингиз. Аҳлини адаштирадиган хом хаёллардан сақланинглар. Мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)ни: «Албатта бу иш (хилофат) Қурайшда. Улар дийнни барпо қилиб турар экан, уларга ким адоват қилса, Аллаҳ уни юзтубан йиқитади» деганини эшитдим" деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳул Бухорий, 3496-ҳадисПайғамбар ва саҳобалар фазилатлари

Одамлар бу иш (хилофат)да Қурайшга тобедир: уларнинг мусулмони улар(Қурайш)нинг мусулмонига тобе, уларнинг кофири улар(Қурайш)нинг кофирига тобедир Одамлар маъданлардир: жоҳилиятдаги яхшилари Исломда ҳам…

Саҳиҳул Бухорий, 3495-ҳадисПайғамбар ва саҳобалар фазилатлари

Одамлар бу иш (хилофат)да Қурайшга тобедир: уларнинг мусулмони улар(Қурайш)нинг мусулмонига тобе, уларнинг кофири улар(Қурайш)нинг кофирига тобедир Одамлар маъданлардир: жоҳилиятдаги яхшилари Исломда ҳам…

Саҳиҳи Муслим, 4701-ҳадисҲукумат китоби

уни Пайғамбар соллаллаҳу алайҳи васалламга етказади ривоят қилиб Одамлар бу ишда (хилофат ишида) Қурайшга тобедирлар — мусулмони мусулмонига, кофири кофирига (тобедир).

Саҳиҳи Муслим, 7234-ҳадисЖаннат тавсифи китоби

Аллаҳ бир қавмга азоб (юборишни) ирода қилса, азоб улар ичида бўлганларнинг ҳаммасига етади, сўнг улар ўз амалларига кўра тиргизиладилар.