Саҳиҳул Бухорий — 7247-ҳадис

Ёлғиз хабар · Ишончли бир кишининг хабарини қабул қилиш

7247-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Ёлғиз хабар

حَدَّثَنَا مُسَدَّدٌ، عَنْ يَحْيَى، عَنِ التَّيْمِيِّ، عَنْ أَبِي عُثْمَانَ، عَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ، قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم ‏ "‏ لاَ يَمْنَعَنَّ أَحَدَكُمْ أَذَانُ بِلاَلٍ مِنْ سَحُورِهِ، فَإِنَّهُ يُؤَذِّنُ ـ أَوْ قَالَ يُنَادِي ـ لِيَرْجِعَ قَائِمَكُمْ، وَيُنَبِّهَ نَائِمَكُمْ، وَلَيْسَ الْفَجْرُ أَنْ يَقُولَ هَكَذَا ـ وَجَمَعَ يَحْيَى كَفَّيْهِ ـ حَتَّى يَقُولَ هَكَذَا ‏"‏‏.‏ وَمَدَّ يَحْيَى إِصْبَعَيْهِ السَّبَّابَتَيْنِ‏.‏

Ибн Масъуд айтди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): "Билолнинг азони бирингизни саҳарлиги(ни ейиш)дан тўсмасин, чунки у — сизнинг (намозда) турганингизни (уйқуга) қайтариш ва ухлаганингизни уйғотиш учун — азон айтади (ёки: нидо қилади). Фажр (субҳи содиқ) — (киши) мана шундай — Яҳё икки кафтини (юқорига) йиғди — дегани эмас, балки мана шундай — дегунча(дир)" деди. Яҳё икки кўрсаткич бармоғини (икки ён томонга) чўзди.