وَقَالَ عُبَيْدُ اللَّهِ عَنْ ثَابِتٍ، عَنْ أَنَسٍ ـ رضى الله عنه ـ كَانَ رَجُلٌ مِنَ الأَنْصَارِ يَؤُمُّهُمْ فِي مَسْجِدِ قُبَاءٍ، وَكَانَ كُلَّمَا افْتَتَحَ سُورَةً يَقْرَأُ بِهَا لَهُمْ فِي الصَّلاَةِ مِمَّا يَقْرَأُ بِهِ افْتَتَحَ بِ ـ {قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ} حَتَّى يَفْرُغَ مِنْهَا، ثُمَّ يَقْرَأُ سُورَةً أُخْرَى مَعَهَا، وَكَانَ يَصْنَعُ ذَلِكَ فِي كُلِّ رَكْعَةٍ، فَكَلَّمَهُ أَصْحَابُهُ فَقَالُوا إِنَّكَ تَفْتَتِحُ بِهَذِهِ السُّورَةِ، ثُمَّ لاَ تَرَى أَنَّهَا تُجْزِئُكَ حَتَّى تَقْرَأَ بِأُخْرَى، فَإِمَّا أَنْ تَقْرَأَ بِهَا وَإِمَّا أَنْ تَدَعَهَا وَتَقْرَأَ بِأُخْرَى. فَقَالَ مَا أَنَا بِتَارِكِهَا، إِنْ أَحْبَبْتُمْ أَنْ أَؤُمَّكُمْ بِذَلِكَ فَعَلْتُ، وَإِنْ كَرِهْتُمْ تَرَكْتُكُمْ. وَكَانُوا يَرَوْنَ أَنَّهُ مِنْ أَفْضَلِهِمْ، وَكَرِهُوا أَنْ يَؤُمَّهُمْ غَيْرُهُ، فَلَمَّا أَتَاهُمُ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم أَخْبَرُوهُ الْخَبَرَ فَقَالَ " يَا فُلاَنُ مَا يَمْنَعُكَ أَنْ تَفْعَلَ مَا يَأْمُرُكَ بِهِ أَصْحَابُكَ وَمَا يَحْمِلُكَ عَلَى لُزُومِ هَذِهِ السُّورَةِ فِي كُلِّ رَكْعَةٍ ". فَقَالَ إِنِّي أُحِبُّهَا. فَقَالَ " حُبُّكَ إِيَّاهَا أَدْخَلَكَ الْجَنَّةَ ".
Убайдуллаҳ Собитдан, у Анас розияллаҳу анҳудан (айтди): Ансордан бир киши Қубо масжидида уларга имомлик қилар эди. У намозда уларга ўқийдиган суралардан ҳар бирини бошлаганида ‹Қул ҳуваллаҳу аҳад›ни ўқиб, ундан бўшаб, сўнг у билан бирга бошқа бир сурани ўқир эди. Буни ҳар бир ракатда қилар эди. Шериклари унга гапириб: ‹Сен бу сурани бошлайсан, сўнг уни сенга кифоя қилади деб (ўйламай), бошқасини ўқийсан. Ё уни (ёлғиз) ўқи, ё уни тарк қилиб бошқасини ўқи›, дедилар. У: ‹Мен уни тарк қилувчи эмасман. Сизларга шу (сура) билан имомлик қилишимни истасангиз, қиламан, ёқтирмасангиз, сизларни тарк қиламан›, деди. Улар уни ўзларидан энг афзали деб билар ва бошқаси уларга имомлик қилишини ёқтирмас эдилар. Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам уларнинг олдига келганларида, улар унга бу хабарни айтдилар. У зот: «Эй фалон, шерикларинг сенга буюрган нарсани қилишдан сени нима тўсди? Ва ҳар бир ракатда бу сурани (ўқишга) доим (риоя қилишингга) сени нима ундади?» дедилар. У: ‹Мен уни севаман›, деди. У зот: «Уни севгунг сени жаннатга киритди», дедилар.